Даромад манбаи      Бош саҳифа

ШЎРА ВА ҒЎРА ХОМТОК

Хомток — токни парвариш қилиш усулларидан бири ҳисобланиб, кузги ва баҳорги ток кесишнинг давомидир. Xомток қилинган ток ҳаво ва қуёш нуридан тўлақонлироқ баҳраманд бўлади, касалликка камроқ чалинади, ҳосили мўл бўлади.

ШЎРА ВА ҒЎРА ХОМТОК

Ток, асосан, икки марта хомток қилинади. Биринчи хомток ток шўра чиқариб, ҳосилли ва ҳосилсиз новдалар фарқлана бошлагандан гуллагунга қадар (шўра хомток), иккинчиси, ток гуллаб, ғўралар мошдек катталикка эга бўлганда (ғўра хомток) қилинади.

Шўра хомтокда кундадан ўсиб чиққан бақувват новдалардан 3-4 таси қолдирилиб, қолганлари кесиб ташланади. Бу усул билан «қариган» шохларни ёшартириш ҳам мумкин. Энди гулга кираётган ҳосилли новдаларнинг учини чилпиш ҳосилни ва унинг сифатини оширади. Негаки, новдалар ўсишдан вақтинча тўхтаб, озиқ моддалар шўра ва гуллар ривожланишига сарфланади.

Ғўра хомтокда биринчи хомтокдан қолган ҳосилсиз, ортиқча, зич ва ноўрин ўсган ва шу йилги новда қўлтиғидан ўсиб чиққан бачкилари олиб ташланади. Хомтокни ўтказиш ток нави, агротехника тадбирлари, об-ҳаво ва ер шароитига ҳам боғлиқ.

Кучли ўсувчи ток навлари хомток қилинганда ортиқча новдалар олиниб, сийраклаштирилади.

Ток ўртача ўсиб, ҳосили яхши бўлса, новдалари тараб, боғлаб қўйилади.

Суст ўсган токнинг барг ва новдалари оз бўлиб, уларни ортиқча сийраклатиш ҳосилнинг офтобдан зарарланишига олиб келиши мумкин.

Хомтокда баргларни кўп ва пала-партиш юлиб ташлаш ярамайди. Хомтокдан кейин қолдирилган новдалар тезда симбағазларга боғланади. Акс ҳолда, улар салгина шамолда синиб кетиши мумкин.

 Манба: mehnat.uz




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар