Долзарб мавзу      Бош саҳифа

АВТОБУСДАГИ «БЕЗАРАР» ЖОНИВОР

Бугунги кунда жамоат транспортида уй ҳайвонларини олиб юраётганлар ҳам учрайди. Жониворни, айниқса, йўловчи болакай эркалатгиси, у ёқ-бу ёғини силагиси келади. Бир қарашда бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқдек.

АВТОБУСДАГИ «БЕЗАРАР» ЖОНИВОР

Аммо ўша қайвон бехосдан йўловчига жароҳат етказса-чи? Ахир, бутун дунёда ҳали-ҳануз давоси топилмаган қутуриш касаллиги айнан уй ҳайвонлари орқали инсонларга юқаётганини инобатга олсак, бунга ­эътиборсиз бўлиш хунук оқибатларга олиб келмайдими?

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида, уй шароитида ҳайвонларни боқиш тартиблари белгиланган, — дейди Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Радиацион кимёвий ва биологик (бактереологик) муҳофаза бошқармаси бўлим бошлиғи Абдусами ­АҲМЕДОВ. — Унга кўра, кўчага ит олиб чиққан пайтда у, албатта, боғланган ҳолатда ва тумшуқбоғда бўлиши шарт. Жамоат транспортига ит ва мушукларни олиб чиқиш қонунан тақиқланган. Агар ҳайдовчи ёки чиптачи бундай ҳолга дуч келса, жонивор ва унинг эгасини ҳам уловга чиқармаслиги лозим. Чунки бу бошқа йўловчилар ҳаётига хавф солади. Афсуски, бундай ҳолатларга бугун кўпчилик эътибор бермаяпти.

— Ушбу қоидаларга амал қилмаётган шахсларга нисбатан қандай чоралар кўриляпти?

— Олиб борилган профилактика ишлари натижасида жорий йил февраль ойида 250 га яқин фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, 7 миллион сўмдан ортиқ жарима ундирилди, 2 мингдан ортиқ ит эгаси оғзаки огоҳлантирилди. Бундан ташқари, 67 мингдан зиёд ит қутуриш касаллигига қарши эмланди.

— Эмлаш пуллими?

— Йўқ. Мазкур жараён йилда бир марта, февраль-март ойида жойлардаги ветеринария ходимлари томонидан бепул амалга оширилади.

— Жониворнинг қутуришга чалинганини қандай аниқласа бўлади?

— Бу касалликка чалинган ҳайвоннинг биринчи навбатда, феъли ўзгаради: агар мулойим бўлса, жаҳлдорга айланади. Жаҳлдор бўлса, мулойимлашиб қолиш ҳоллари кузатилади. Иштаҳаси бузилиб, темир ёки чарм маҳсулотларини ғажийди. Ёруғликдан қўрқиб, ўзини қоронғиликда эркин ҳис қилади. Оғзидан тинимсиз сўлак ажралади. Шундай ҳолларда уни зудлик билан ветеринар шифокорга кўрсатиш зарур.

— Ҳайвондан жароҳатланганда нима қилиш керак?

— Дастлаб, тишланган жойни хўжалик совуни билан оқар сувда яхшилаб ювиш керак. Сўнг дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилиш лозим. Тишлаган ҳайвонни ветеринария кўригидан ўтказиб, қутурган ёки қутурмаганини аниқлаш шарт.

— Уй ҳайвонларини парваришлашда нималарга аҳамият бериш лозим?

— Биринчидан, жониворни боғланган ҳолда боқиш керак. Хонаки ит ва мушукларни парваришлашда ветеринария қоидаларига амал қилган ҳолда, ҳар йили қутуриш касаллигига қарши ўз вақтида эмлатиш лозим. Уни қаровсиз қолдириш мумкин эмас.

Ғулом МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар