Оила хуржун      Бош саҳифа

ПАНД БЕРГАН МОМО

Эрталаб расмларимни томоша қилиб туриб, беихтиёр кулиб юбордим. Унда ёнимда илжайиб турган бир йигит — Шокиржонни кўриб қолдим-да. У ҳамкасбим бўлади. Қадрдон дўстларимдан.

ПАНД БЕРГАН МОМО

Шокиржонни ҳамма «Эшон бобо», дейди. Ўзи ростдан ҳам эшонлардан, диний таълим бўйича ҳам олий маълумотга эга.

Шу дўстимиз жуда сердиққат, қўнимсиз, лекин жуда хушчақчақ одам. Афандидан бир туки кам эмас. Лекин салгина гуппилиги бор. Дангасаликдан ҳам қисмаган: ишёқмаслиги тутса, миллион сўм пул бериб ҳам жойидан жилдириб бўлмайди. Лекин агар у топган гапларни қизиқчи Ҳожибой Тожибоев эшитса, дунёда тенги йўқ репертуарга эга бўларди раҳматли...

Эшон бобо  ўтакетган «содда» ҳам эди: шанба, якшанба кунлари ҳамма қатори уйида дам оларди. Душанба куни эса, кечга яқин раҳбаримизнинг олдига ишдан рухсат сўраб кирарди. Худонинг берган душанбаси шу аҳвол:

— Устоз, — дерди ташвишли қиёфага кириб. — Менга рухсат беринг! Самарқандга — уйимга бориб келмоқчи эдим...

Рухсат беравериб, безор бўлиб кетган бўлса-да, раҳбаримиз Эшон бобонинг раъйига қарарди. Лекин ҳар сафар андак ранжиб, сўрарди:

— Эшон бобо, шанба, якшанба дам олиб, уйда бекор ётасиз. Жума кунлари тушдан сўнг йўлга чиқсангиз, шу дам олиш кунлари бемалол бориб кела оласиз-ку уйингизга! Рухсат сўрашга ҳам ҳожат қолмайди, дам олиш кунларидан ҳам унумли фойдаланасиз. Нега келиб-келиб, душанбада рухсат сўрайсиз доим? Иш кўпайиб ётганда бир кишининг йўқлигиям қийин, биласиз-ку?!

Эшон бобо  «содда»лик қилади:

— Бу охиргиси, устоз...

Хуллас, Эшон бобо душанбада рухсат олади, сешанбада Самарқандга кетади. Чоршанба, пайшанба кунлари қишлоғида бўлади. Жума куни қайтади ва чарчагани сабабли, ишга эмас, тўғри пойтахтдаги ижара уйига келади. Қарабсизки, бир ҳафта ишга чиқмасдан, дам олади ҳисоб.

…Раҳбар «Бу охиргиси», деган гапни эшитиб, кулгиси қистайди:

— Уйингизга нима учун боряпсиз ўзи, Эшон бобо ?

— Устоз! — дейди дўстимиз. — Эртага чоршанба куни кенжа опамни узатяпмиз. Тўйга боряпман.

— У-у-у! — дейди раҳбар жавоб беришга арзийдиган сабаб борлигини англаб, ўзини ноқулай ҳис қила бошлайди. — Яхши-ку. Тўй бўлса майли. Боринг! Ҳаммани тўйларга етказсин!

— Айтганингиз келсин!

— Унда, демак, чоршанбада тўйни ўтказиб, пайшанба куни ишга чиқасизми?

— Йўқ-да, устоз...

— Ие, нега энди? Бор-йўғи қиз тўйи бўлса, шундоқ ўтказиб, эртароқ қайтавермайсизми?

— Иложи йўқ-да, устоз!

— Нега?

Шунда Эшон бобо  яна гўллик қиёфасига киради. Қайғуга ботган нигоҳларини ерга қадаганча:

— Чоршанба куни опамни узатамиз. Тўй. Пайшанба куни уйда бўламан. Жума куни эса момом вафот этиб қолиши мумкин... — дейди. 

Бу гапни эшитиб, раҳбаримиз кулишниям, йиғлашниям билмай қолади. Ичида кулгиси қистайди, лекин кулолмайди: момоси кекса, оғир ётибди, деб эшитган.

Раҳбаримиз ноилож рози бўлади:

— Майли, тўйни яхши ўтказиб келинг! Момонгизга Худо шифо берсин, сўраб қўйинг...

Шу билан Эшон бобомиз доимгидай қишлоғига жўнайди. Ўзи ваъда берганидай, кейинги ҳафтада ишга чиқади. Уни кўрган раҳбар хонасига чақиртиради. Минг хавотир билан аввал тўй ҳақида гап очади:

— Тўй яхши ўтдими?

— Ҳа, зўр бўлди, — дейди Эшон бобо юзига серташвиш маъно бериб. Бундан раҳбарнинг қути ўчади.

Яна иккиланиб сўрайди:

— Момонгиз?...

— Эҳ... — дейди Эшон бобо янада чуқур қайғуга ботгандай, ерга тикилганча. Буни кўриб, раҳбар баттар саросимага тушади.

— Момонгиз?...— дейди яна.

— Ай, момомиз «подводить» қилди-да... — дейди Эшон бобо  ва шарақлаб кулади. — Ўлмади! Тўйни ўтказиб, селкиллаб, ойдай бўлиб юрибди.

Раҳбаримиз нима дейишни билмай, бирпас жим қотади. Сўнг креслога ўзини ташлаб, елкалари силкиниб-силкиниб кулади.

Шу-шу Эшон бобо  рухсат сўраса, нафақат раҳбаримиз, балки бўлим мудирлари ҳам тагини суриштирмай, жавоб берадиган бўлди. Эшон бобонинг баҳоналари чек-чегарасисиз эди-да.

Дарҳақиқат, Эшон бобога ҳеч ким тенг келолмасди. Ҳозир расм томоша қилиб ўтириб ҳам буни яна бир бор англадим. У мана шу расмда ҳам буни исботлаган: тилини чиқариб, қошига теккизиб суратга тушган...

Меҳр МАЛИК




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар