Жавондаги китобларни тахлаётиб, улар орасидаги эски, четлари сарғайган конвертга кўзим тушди. Олдин бу конвертга ҳеч эътибор бермаган эканман.
Ишим ҳам қолиб, ичида нима борлигига қизиқдим. Бир даста хат. Бирма-бир ўқиб кўрдим. Уларнинг орасида бобом уруш йиллари бувижонимга йўллаган мактублари, дадамнинг хизмат сафаридан йўллаган соғинчномалари, дўстлар, узоқ қариндошлардан йўлланган хатлар ҳам бор эди. Шунча узоқ бўлса ҳам ғойибона дийдорлашув инсонларни бир-бирига боғлаб турган экан. Ёзувлари бир-биридан чиройли, ҳуснихат билан терилган…
Хатларнинг ҳаммасини йиғиб ойим томон югурдим. Бордиму «Бу ким?», «Қаердан?» дея саволларга кўмиб ташладим. Ойим хатларни кўриб бироз жим бўп қолди ва бирма-бир таништирди.
— У пайтлар қўлимизда телефон деган нарса бўлмасди. Университетда ўқиб юрган кезларимизда таътил бошланиши билан ҳамма уйига тарқаларди. Аммо хат ёзишни канда қилмасдик. Деярли ҳар ойда бирон яқинимиздан хат олардик. Бировга хат ёзсак, унга қўшиб расмимизни ҳам жўнатар эдик. Шу хат бизни бирлаштириб, дўстлигимиз, меҳр-муҳаббатнинг сўнмаслиги учун қандайдир малҳам эди. Кимгадир хат келса, уйимизда ўша куни байрам бўларди.
Дарвоқе, Шаҳло деган дугонам бўларди. Ўқиш тугаб, ҳамма уй-уйига тарқалиб кетди. Шаҳло эса ўқишини давом эттириш учун дадаси билан хорижга кетмоқчи эди. Кетишимдан олдин бир кўришайлик, дея хат ёзибди, бояқиш. Нимадир бўлибди-ю, ўша хат менга етиб келмади. Дугонам эса роса кутибди. Мендан жавоб қайтмагач, кетиш вақтини бошқа кунга кўчириб, уйимизга келибди. Ишдан қайтсам, дугонам уйимизда ўтирибди. Уни кўриб қувончим ичимга сиғмади. Хатига жавоб ололмаганидан кейин ўзи хавотирда келибди.
Яна ўша пайтда ҳар байрамда курсдошларга, устозларга ҳуснихат билан ёзилган табрикномалар бериш урф бўлган. Ҳали ҳам эсимда, Нодира деган курсдошимизнинг байрам арафасида иши жуда кўпаярди. Гуруҳдаги ёзуви бундайроқлар байрам табригини албатта, Нодирага ёздирарди. Адабиёт ўқитувчимиз Ҳикмат муаллим «Ёзув ҳам маданият белгиси», дер эди-да.
Ойимнинг ёшликдаги хотираларини эшитиб, ҳақиқатдан ҳам дўстингдан юборилган хат жуда қадрли бўлса керак, дея ўйлаб қолдим. Ҳозир тайёр техникалар турганда хат ёзиш кимнинг ҳам хаёлида бор. Ҳатто, уйга вазифаларни ҳам дафтарга ёзмасдан тайёр электрон шаклда чиқариб олиб, шундан ўқиб қўя қоламиз.
...Тўртинчи синфда ўқиётганимда она тили ўқитувчимиз Эътибор опа «Дўстимга хат» номли мавзу бериб, энг яқин дўстингизга хат ёзинглар деганди. Ўша менинг ўз қўлим билан ёзган охирги хатим бўлса керак...
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔115
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил