— Ҳорманг, қўшни, хирмонга барака. Шунча ишни қилишга қачон улгурдингиз?
Ҳовлисида редиска юлиб ўтирган қўшнимиз қўлларини қоқиб, дадам билан ҳол-аҳвол сўрашди.
— Биласиз-ку, ўзи болалигимиздан редиска, кўк пиёз, кашнич экиб улғайганмиз, — деди тажрибали томорқачи Баҳодир ака САИДОВ. — Ўша тажрибалар асосида ноябрь ойининг бошларида редиска уруғини сепгандим.
Ҳовлининг бир четида ювилган ҳосилни боғлаб ўтирган Муқаддас опа билан кўришиш баҳонасида редисканинг бир донасини арчиб, таъмини кўрдим. Мазаси бирам ширин.
— Олдингизга шу ишнинг йўл-йўриқлари ҳақида бироз тушунча беринг, деб чиқдик, — деди дадам қизиқишини яширмай.
— Ноябрь ойида ерни юмшатиб, тупроғи майдалангач, бир ярим метрли полларга бўлиб чиқилади. Редиска уруғи ўрта қалинликда сепилади. Агар тупроқ қуруқлик қилса, сувпуркагичда суғорилади. Намлик етарли бўлса, сув сепиш шарт эмас. Шундан сўнг махсус эгма сим (дуга)лар ёрдамида устига плёнка тортиб чиқилади. Уруғлар об-ҳаво шароитига қараб, 10-12 кунда униб чиқади.
— Қишнинг изғирин совуқларидан қандай сақладингиз?
— Совуққа жуда чидамли.
— Шу билан баҳоргача усти очилмайдими?
— Йўқ, унда редисканинг барги ғовлаб, ҳосили кичик бўлиб қолади. Қишнинг очиқ об-ҳаволи кунларида полнинг устидаги плёнканинг икки четини очиб, ҳаво айлантириб турилади. Ёмғирда эса кўчатларни икки-уч марта суғориб олдик. Намлик меъёридан ортиб кетмаслиги керак. Йўқса, ҳосил ёрилиб кетади. Қор қалин ёққан вақтларда эса плёнканинг усти қордан тозалаб турилади.
— Ҳосил қанчада етилади?
— Февралнинг ўрталаридан редискаларни бозорга чиқара бошладик. Улар босқичма-босқич юлиб олинади. Баъзан уруғ қалинроқ тушиб қолган ерда кўчат яхши ривожланмайди. Унинг ён-атрофидаги йирик редискалар олингач, бироз муддатда қолгани ҳам етилади.
— Шу кунгача иккита полнинг ҳосилини сотиб тугатибсиз, сир бўлмаса, даромади қанча бўлди?
— Битта полини 800 минг сўмдан сотдик. Насиб бўлса, апрель охирига қадар ҳаммасини тугатамиз.
...Ҳа, бугун одамларнинг ерга муносабати тубдан ўзгарди. Кичик томорқадан ҳам оила бюджети учун яхшигина даромад олиш мумкинлигини кўпчилик тушуниб етмоқда. Шу мақсад билан томорқадан унумли фойдаланаётган Баҳодир ака Саидов оиласи икки қиз ва бир ўғли билан тинимсиз меҳнатда. Муқаддас опа билан шу ҳақда суҳбатлашганимизда, редискани йиғиштириб олгач, томорқасига помидор кўчатлари ўтқазишини ва ҳосилни июнь ойининг ўрталарида бозорга чиқаришни режалаштираётганини айтди.
Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил