Талаба эдим, ижарада турардим. Ойига бир марта ота уйимизга келаман. Ҳар сафар кетаётганимда отам: «Манави ижара пулинг, буниси ўзингга харажат учун...», дея пул берарди.
Аммо бу ишнинг бир қизиқ томони ҳам бўларди: отам онамдан, онам отамдан яширинча озроқдан қўшимча пул беришарди. Онам рўмоли учига тугилган бир-икки сўмни бера туриб: «Отангга айтмай қўя қол!», дерди. Отам эса: «Ма, онангга билдирма!», деб қайта-қайта тайинларди. Аммо иккови ҳам бир-бирининг менга яширинча пул беришини жуда яхши биларди. Лекин ўзларини билмасликка солишарди, биз ҳам индамасдик. Уларнинг ҳар биримизга қиладиган бу иши кулгили ҳам туюларди, албатта. Бироқ чўнтакка қўшимча бир-икки сўм тушгани барибир яхши-да! Аммо ҳеч қачон бунга мазахўрак бўлишимизга йўл қўйишмаган...
Ўзим ҳам бола-чақали бўлдим. Уларнинг эрка, тантиқ бўлиб ўсмаслигига ҳаракат қиляпман. Тан оламан, фарзандларимга ойисидан яширинча пул берадиган одатим бор: «Ма, ёнингда бир-икки минг ортиқча юрсин. Керак бўлиб қолиши мумкин, фақат ойингга билдирма», дейман уларга. Аммо берадиган пулим ҳеч қачон катта бўлмаган.
Бугун ўзим ҳам худди ота-онам каби фарзандларимга яширинча меҳр кўрсатаётганимдан жуда катта лаззат ҳиссини туяман.
Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔233
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил