Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ЭНГ БАХТЛИ ИНСОНЛАР

Поликлиникада навбат кутишга тўғри келди. Боласини кўтариб олган аёлларнинг гурунги зални тутиб кетган. Бир четда ўтирган аёлга кўзим тушди. У биров билан гаплашмас, ўйчан эди.

ЭНГ БАХТЛИ ИНСОНЛАР

— Навбатингиз келиб қолдими? — сўрадим ундан.

— Йўқ, ҳали бор, — аёл синиқ овозда жавоб берди.

Унинг кайфияти йўқроқ эди. Негадир гаплашгим келди. Яқиндан танишдик. Унинг айтишича, биринчи боласи ногирон туғилибди. Шундан сўнг оиласида кўнгилсизликлар рўй бера бошлабди. Бора-бора носоғлом чақалоқ сабаб норозилик кўпайибди. 

— Энг алам қиладигани, ҳатто, турмуш ўртоғим ҳам ўз пушти камаридан бўлган боладан юз ўгирди, — дея ўксинди аёл.

— Бошқа фарзанд кўрмадингизми?

— Йўқ. Унда бунинг ҳоли нима кечади? Билмадим, негадир бошқа фарзанд кўрсам, бу болам бутунлай ёлғизланиб қоладигандек туюлади менга. Ўғлим ҳали тузалиб кетади, биз бунга ишонамиз, тўғрими, болам?!

Гўдагини бағрига босиб, бор меҳри билан суйиб-эркалаётган аёлни кузатиб, кўнглим алланечук бўлиб кетди. Боласини ҳимоялаш учун кўрсатаётган жасорати, сабрини кўриб, она боласи учун ҳар қандай синовни енгишга куч топишига яна бир бор амин бўлдим.

Ҳа, онанинг кўнгли боласига пайванд экани рост. Илк бор бағрига босган ондан бошлаб, унинг қалбини ҳам, шуурини ҳам фарзандига бўлган чексиз меҳр ҳисси қамраб олади. Бу меҳр-муҳаббатдан бўлак жамики туйғулари, дилбандининг саломатлиги ва камолидан айро барча орзуларининг қиймати пасаяди. Фарзанди унинг нуридийдасига, бутун борлиғига, жону дилига айланади.

Ҳеч кузатганмисиз, она фарзандлари орасида энг нимжон, дардмандроғини бошқаларига қараганда кўпроқ яхши кўради. Унга сал ошиқроқ меҳр беради, ғамхўрлик қилади. Нега шундай? Ахир, одамзот доим ҳар нарсанинг энг яхшисини танлайди, энг зўрини хуш кўради, орзу қилади-ку! Чунки она ҳар бир боласининг соғлом ва бахтиёр бўлишини истайди. Қайси бирининг кўнгли кемтик ё бахтсиз бўлса, ундаги бу камни тўлдириш учун борини беришга тайёр туради.

Ёдимда, бир куни мактабдан тобим бўлмай келдим. Ҳаммаёғим зирқираб оғрир, ёз бўлса-да, совқотардим. Ўша куни кўчамизда тўй бўлаётганди. Менинг аҳволимни укамдан эшитган онамнинг кўнглига бу тантана татимай, дарҳол уйга қайтиб келди. Шу заҳоти мени бағрига босди. Пешонамни ушлаб кўргач, ўн иккига кириб, кап-катта бўлиб қолган бўлсам ҳам, даст кўтариб, хонага олиб кирди. То тузалмагунимча, бошимдан кетмади, парвона бўлди... 

...Талабалик кезларим ўқишимда муаммо бўлиб, анча қийналиб қолдим. Бунинг устига, тобим қочди. Кайфиятим тушиб, нима қиларимни билмасдим. Шифокорга боришга чўчиб, ётоқхонада қолиб, ўзим дори-дармон қилмоқчи бўлдим. Наф бермади, анча қийналдим. Қанийди, ўша дамда ёнимда онажоним бўлса-ю, унинг меҳрини туйиб, кўнглим ором топса. Эртаси куни тонгда онам қўнғироқ қилди:

— Қизим, яхшимисан? Ёмон туш кўрибман. Аҳволинг тузукми?..

Онамнинг овозини эшитиб, кўзим ёшланди. Касал бўлганимни энди ҳис қилгандек сездим ўзимни. Онамнинг ёнига югургим, меҳрига тўйгим келди.

Биз фарзандлар ҳозиргача нимагаки эришган бўлсак, барчасида онамизнинг хизмати бор. Улғайиб ҳаётда ўз ўрнимизни топгунимизча, онамиз юзини қанча заҳмат, матонат, сабр ва ғам ажинлари тўлдиради, юраги хасталанади, мадори кетади...

Назаримда, онаси борлар — дунёдаги энг бахтли инсонлар...

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар