Даромад манбаи      Бош саҳифа

ИССИҚХОНАДАН «ҚАЙНОҚ» ДАРОМАД

Кўклам келиши билан дала-даштларда деҳқонларнинг юмуши ортади. Баъзи зироатчилар эрта ҳосил олиш мақсадида иссиқхона ташкил этиб, турли кўчатлар ўтқазади. Бунинг машаққати ҳам, роҳати ҳам ўзгача.

ИССИҚХОНАДАН «ҚАЙНОҚ» ДАРОМАД

— Саккиз йилдан бери иссиқхонада кўчат етиштириб, даромад оляпмиз, — дейди янгийўллик Зиёда МАҲАМАДАЛИЕВА. — Қайнонам билганларини эринмай менга ўргатди. Оиламизда бир одат бор: ҳали қиш совуғи кетиб улгурмасидан ерни экишга тайёрлаймиз, керакли озуқасини берамиз.

Икки сотихли томорқамизда иссиқхона ташкил қилиб, помидор, бодринг, булғор қалампири, гармдори, райҳон кўчатларини парваришлаб, бозорга олиб чиқамиз. Кўчат парваришлашда вақтида сувини, ўғитини бериш, зараркунандалардан асраш, ҳатто, қуёш нурининг қанчалик тушишига ҳам эътибор берамиз. Кўчатлар март ойи бошида экилади ва тўртқулоқ бўлганидан сўнг бошқа кенгроқ жойга ўтқазилади. Бу даврда уларнинг илдизи бақувватлашиб, ўзини яхши тутиб олган бўлади.

 Ерга уруғ қадашдан олдин унинг навига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Масалан, помидорнинг — «Султон», «Ўзбекистон», «Юсуповский» навлари; бодрингнинг — «Орзу»; райҳоннинг — «Ошрайҳон», «Ҳожирайҳон», «Садарайҳон» навлари  бизнинг иқлим шароитга мос. Улардан юртимизнинг исталган ҳудудида ҳосил олиш мумкин. Фақат вақтида ишлов, сув ва озуқасини бериш талаб этилади.

Очиғи, кўчат етиштириш ҳосил олишдан машаққатлироқ. Чунки соғлом, касалланмаган кўчатлар яхши ўсади ва ҳосил беради. Бунда иссиқхонадаги ҳарорат ҳам жуда муҳим. Ҳароратни мўътадил сақлаш ишни енгиллаштиради ва парваришда муаммо  бўлмайди.

Помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари нозик бўлади, касалликка тез чалинади. Шунинг учун ҳафтасига бир маротаба зараркунандалардан ҳимоялаш мақсадида «гуми» дориси сепилади. Миқдор: 10 литр сувга 1 ошқошиқ «гуми». Ҳосил бўлган аралашма кўчат илдизидан то баргига қадар сепилади. Таъсири жуда тез сезилиб, кўчат баргининг ранги тиниқлашади.

Айни апрель ойида эса бундай кўчатларга талаб ошади. Чунки уруғини экишдан кўра, кўчати ўтқазилса, 20-25 кун илгари ҳосил олиш мумкин ва бу давр анча узаяди. Бунинг ҳисобига эса ҳосилдорлик ошади.

Райҳон апрелнинг бошида, помидор, бодринг, аччиқ гармдори, булғор қалампири эса об-ҳавога қараб, 10 апрелдан бозорга олиб чиқилади.

Ана шу ишимиз кетидан тузуккина даромад ҳам оляпмиз. Масалан, ўтган йили кўчатлардан ўртача 6-7 миллион сўм даромад қилдик. Бўш қолган ерга кўкатлар экиб, ундан ҳам 2-3 миллион сўм атрофида фойда олдик. Бу йилги ҳосилдан иссиқхонамизни кенгайтириб, замонавий иситиш ускуналари ўрнатиш ниятидамиз.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар