Буюк немис адиби ва мутафаккири Иоганн Вольфганг Гёте: «Кекса инсон ёшлик ўтида ёнолмайди», деб айтган экан. Чиндан ҳам бу ибора ниҳоятда топиб айтилган. Негаки, ёшликни эслаганда кишининг юраги орзиқиб кетади, кўнглига жозиба сурури инади. Биз бу фаслни қўмсаймиз, соғинамиз. Ёшлик ҳарорати, шаҳди-шижоати, ғурури фақатгина ана шу фаслгагина хос ва мос.
													
												Шу маънода, ёшлар Ўзбекистоннинг келажагидир. Бу чоғда ёрқин келажагимиз учун улар онгида ҳар хил режалар, умид-истаклар куртак оча бошлайди, ўз олдига аниқ мақсадлар қўяди. Ана шу истакларни амалга ошириш учун интилади.
Бунинг ёрқин ифодасини куни кеча Тошкент темир йўл муҳандислари институтида таҳсил олаётган талаба-ёшларда ҳам кўрдик. Институт ҳар йили баҳорда «Талабалик баҳори» фестивалини ўтказишни одатга айлантирган. Фестиваль давомида йигирмадан ортиқ йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланади. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрига саёҳатга  жўнатилади.
Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Шокир Аҳмедов ва бошқа қатор ижодкорларнинг меҳмон бўлгани фестивалга ўзгача руҳ бағишлади. Тадбир давомида талабалар ўз истеъдодини тўла намойиш этишди.
— Институтда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш, талаба-ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий онгини ҳамда маънавиятини янада юксалтиришда бундай тадбирларнинг ўрни беқиёс, — дейди фестиваль ташкилотчиси Моҳинур Усмонова. — Қолаверса, мазкур ижодий беллашувда кўплаб истеъдодли ёшлар кашф этиляпти.
Халқимизнинг урф-одатлари ва турли маросимларини ўзида акс эттирган саҳна кўринишлари, бахшилик ва достон, қўшиқ ва лапарлар, халқ ўйинлари, алла ва халқ оғзаки ижодидан намуналар кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.
Улуғбек АКТАМОВ
	
						
						
					 
					
					
					
								
								
									Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ
									
										🕔10:54, 11.09.2025
						                ✔95
									
									«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
									
										🕔11:20, 29.05.2025
						                ✔251
									
									Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ
									
										🕔12:13, 24.04.2025
						                ✔293
									
									Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
									Батафсил