Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

СЎЗДА ИБТИДО БОР-У, ИНТИҲО ЙЎҚ

Мактабда ўқиб юрган кезларим бадиий асарлар кам эди. Биз кўпроқ халқ оғзаки ижодидаги эртак ва достонларни мутолаа қилардик. Дастлаб, ўқишни эртаклардан бошлаганман. Чунки бизнинг уйда китоб бўлмасди. Биринчи синфда арча байрамида қайсидир шеърни жуда маромига келтириб ўқиганим учун муқовасида от тасвирланган шеърий китоб совға қилишган.

СЎЗДА ИБТИДО БОР-У, ИНТИҲО ЙЎҚ

Учинчи синфда достоннинг қироатини келтириб ўқишни ўрганиб олгандим. Достон ўқирдим, қўни-қўшнилар чиқиб, тинглашарди. Тун яримлаганда ўқишни тўхтатардим. Қўни-қўшнилар кета туриб: «Яна эртагача ўқиб қўймагин», дея ҳазиллашарди. Эртасига кечки томон ҳамма йиғилгач, шамчироқ ёруғида достонни келган жойидан ўқишни давом эттирардим. Ҳатто, қўни-қўшнилар уйига нозикроқ меҳмон келиб қолса, мени достон ўқишга олиб кетишарди.

У замонлар мактабимизда кутубхона йўқ эди. Колхоз кутубхонаси бўларди. Мактабни тамомламасимдан шу ердаги китобларнинг барини ўқиб қўйдим. Йиллар давомидаги ўқиб-ўрганиш табиатимга кўчиб, ҳозир бадиий асар ўқимаган кунимни бекор кетган кун санайман ва ўзимни кечира олмайман.

Сўзда қандайдир ибтидоси бор-у, интиҳоси йўқ қудрат мавжуд. Бадиий адабиётга ошно бўлган одамда ана шу ҳикматдан, сеҳрдан баҳрамандлик бўлади. У орқали одамнинг қалби тозаради. Асардаги қаҳрамонлар дардидан изтироб чекиб, кўнгил фориғланади. Салбий қаҳрамонларга нисбатан нафрат, ижобий қаҳрамонларга эса хайрихоҳлик туйғуси шаклланади. Бадиий адабиёт ўқувчини бировларнинг ташвиши учун куюнадиган одамийлик фазилатини шакллантиради.

Бадиий асар ўқишни имкон қадар эртароқ бошлаш керак. Болаларимизнинг қулоғини бадиий сўзни эшитишга кўниктириш лозим. Эътибор берсангиз, момолар невараларини аравачада етаклаб юрар экан, китоб ўқиб беради. Ҳали аравачада ётадиган болакай момосини жим тинглаб ўтиради. Бадиий асар шунчаки сўзлар йиғиндиси эмас-да. У сеҳрли сўз. Ҳикматли сўз.

Боланинг қулоғи ҳали сўзларни тушунишдан олдин унинг оҳангини эшитишга ўрганади. Ва унинг қулоғи шуни соғиниб катта бўлади. Бадиий сўзнинг қудратини англаб вояга етади.

Оилада, албатта, ота-оналар болаларига китоб ўқиб бериши шарт. Кейинги пайтларда болаларнинг ёшига мос ақли етадиган китоб ўқитиш урфга кирди. Лекин ростини айтадиган бўлсак, илгари бизнинг ўзбек адабиётида болалар адабиёти, деган тушунча бўлмаган.

Ҳазрат Навоий «Мантиқ ут-тайр»ни етти ёшида ёд олган. Ўша вақтларда болаларни ўн ёшдан мадрасаларга ўқишга қабул қилишган. У ерда эса ҳамиша жиддий таълим берилган. Болалар мактабнинг ўзидаёқ Қуръони каримни ёд олган. Бундан кўринадики, бугунги болаларга оддий жўн китоблардан кўра, юксакроқ бадиий асарларни қўрқмасдан беравериш керак.

Ҳозир саноқсиз китоблар чоп этилмоқда. Бир замонлар босма ҳарфни кўриб қолсак, газетами, журналми, техник асарми, бадиий асарми фарқламай, ўқиб кетаверардик. Чунки босма қоғоз кам эди. Кейинчалик улар кўпайиб борди ва ҳозирги кунда катта ахборотлар уммонига айланиб улгурди. Ундан кераклисини танлаб ўқиш лозим.

Кейинги вақтларда нашриётларимиз китобларни ҳаддан ташқари безакли ва қиммат чиқаришга ружу қўйишган. Китобни безакли матоҳ сифатида эмас, балки ишлатиладиган ўқув қуроли сифатида оддийроқ, арзонроқ қоғозга кўпроқ нусхада чиқариш лозим.

Пастернакнинг бир гапи бор: «Катта ўқурмон бўлмаган жойда катта адабиёт бўлмайди». Ҳақиқатдан ҳам адибни юксалтирадиган, унинг зиммасига масъулият юклайдиган вазифа, ўқурмоннинг талабчанлигига боғлиқ. Ҳатто, ёзувчининг ўзи илғамаган жиҳатларни илғайдиган ўқурмонлар бўлсагина, ижодкор юксалади ва адабиёт ривожланади.

Ўқиш ҳақида гап кетганда, фақат насиҳат қилмасдан, аввало, ҳар биримиз ўзимиз ўқиб, ўрнак бўлишимиз лозим. Ана шунда ўқишга иштиёқ ошади. Ҳозир ўқувчидан кўра, тарғиб қилувчилар кўпайиб кетди. Аммо катта ўқурмон бўлмаган жойда катта адабиёт бўлмайди.

Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ,

Профессор




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔251

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔293

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 251    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 293    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 397    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 371    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар