Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги газ таъминоти объектларининг бир қисми газ тақсимлаш тармоқлари ва табиий газни сотиш тармоқларидан фойдаланиш учун хусусий операторлар ваколатли бошқарувига ўтказилади.
Gazeta.uzнинг ёзишича, синов лойиҳаси тариқасида пойтахт ва вилоятлардаги бир нечта туман газ эксплуатация хизмати объектларини хусусий операторга бериш режалаштирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад — газ таъминоти тизимида самарали бошқарувни шакллантириш, соҳага бозор механизмларини жорий этиш, модернизацияси учун инвестицияларни жалб этиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда газ учун ўз вақтида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини таъминлаш.
Янги тизимни 1 июндан жорий этиш режалаштирилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил