Бу хотиннинг феъли ажабтовур. Эри ишдан сал кечикдими, тамом, жонидан тўйғазади. Аммо у эрини бугун очиқ чеҳра билан кутиб олди.

ФОЛ

Дастурхонни ҳам атай эрининг келишига атаб ноз-неъматларга тўлдириб ташлабди. Комилжон пиёладаги чойни ҳўплар экан, тоқатсизланиб ўтирган хотинига деди:

— Яхшиликка бўлсин, тинчликми ишқилиб, менга нимадир демоқчи бўлиб турганга ўхшайсан?

— Бугун уйга фолбин келувди...

— Нима? Ким келди?

— Фолбин келувди, дейман... — хотини қийшайиброқ турган рўмолини ийманибгина тўғрилар экан, иккиланиброқ гап бошлади. — Менинг, сизнинг, болаларимизнинг исмларини, туғилган йиллари, кунигача тўғри айтди! Ўзи мени умрида биринчи бор кўриб турган бўлса! Қойилмисиз!

— Шу холосми?

— Сиз мени жон-дилдан яхши кўрар эмишсиз! — хотин янги тушган келинчакдек нозланиб қўйди. — Лекин бизни кўролмайдиганлар ҳам бор экан. Қўшнилардан! Новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, дейди. Ким экан у ер юткур?!

— Мен қаёқдан билай.

— Айтмоқчи, — дея хотин яна гапни илиб кетди, — яқинда эрингни қўлига беҳисоб ақча тушади, машинали бўласизлар, дейди. Лотереядан ютар экансиз ёки йўлдан топиб олармишсиз!

— Шунақа дейдими? Гапида жон борга ўхшайди, ўзим ҳам охирги пайтларда одамни бойитиб юборадиган тушлар кўриб чиқяпман-да...

Тўсатдан хотиннинг қовоғидан қор ёғилди:

— Икки йил олдин бир қиз изи­нгиздан тушган экан.

— Йўғ-эй?

— Лекин — деди хотини кутилмаганда яйраб, — сиз у бўйни узулгурни: «Сен хотинимнинг босган изига ҳам арзимайсан!» деб ҳайдаб солган экансиз.

— Оббо, шунақа дегин. Бу фолбин дегани телепатдай бир гап экан-да, а? Хўш, яна нималар деди?

— «Эрингни ҳадеб ноўрин тергайверма, у олтин одам. Ҳозир унақа эрлар анқонинг уруғи дейди. Ичмаса, чекмаса, енгилтак қизларни ҳайдаб солса, қўли очиқ бўлса... Фақат болам-чақам, ишим, ижодим дейди». Кечикишингизнинг сабаби ҳам шу экан.

— Э, фолбин эмас, авлиё экан-ку! Отасига раҳмат, рост гапирибди.

— Нимасини айтасиз, дадаси, севинганимдан қўлига ўн минг сўм тутқазиб юборибман.

Эр ичида суюниб ўтирарди. Нўмири яхши иш берди. Хотин лаққа тушди. Ахир, фолбинни унинг ўзи ёллаган эди-да. Эр бу нўмирини яна уч марта такрорлади. Фолбин ҳам икки томонлама пул ундириб роса маза қилди. Хотин ҳам, эр ҳам маза қилишди. Пул кетса кетсин, оилавий бахтга путур етмасин! Агар сизга ҳам фолбин керак бўлса, фолбин холанинг телефон рақами бор...

Жабборберган ШОМУРОДОВ,

Қўнғирот тумани




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар