Экоолам      Бош саҳифа

ЎСМИР НЕГА АЛДАЙДИ?

— Қизим коллежнинг биринчи босқичини тугатади. Ўқишлари яхши, устозлари ҳам доим мақтайди. Лекин охирги вақтларда кўп ёлғон гапиряпти.

ЎСМИР НЕГА АЛДАЙДИ?

Илгари ҳам бирор айби ё хатосини бекитиш учун баъзан алдарди. Ҳозир эса умуман бўлмаган воқеаларни тўқиб чиқариб, ҳеч қандай сабабсиз ёлғон гапиради. Қизим алдоқчи кимсалар тоифасига кириб қолишидан қўрқаман. 

Н.АКБАРОВА,

Тошкент шаҳри

— Ўсмирлик босқичида бошқалардан ажралиб туриш, ёқиш, қадрланишга эҳтиёж, айниқса, қизларда кучаяди, — дейди Тошкент вилояти педагогика коллежи психологи Дилором ­САЪДУЛЛАЕВА. — Шунинг учун фарзандингиз бўлмаган воқеаларни тўқиб чиқариши, ўз и билан жуда мушкул вазият юз бергани ва уни енгиб чиққанидан оғиз кўпиртириб сўзлаши мумкин. Албатта, сиз тажрибали, кўпни кўрган аёл сифатида сўзларининг қанчаси рост, қанчаси ёлғонлигини билиб турасиз. У гапириб бераётган воқеа ёлғонлигини исботлашга шошманг. Келинг, яхшиси, ўсмир нега шундай йўл тутаётганини аниқлаймиз.

Инсон мияси умр давомида икки маротаба кучли ўзгаришга учрайди: биринчиси, она раҳмида; иккинчиси, балоғат босқичида. Айни шу ўзгариш ўсмирда илгари кузатилмаган ҳолат ва ҳаракатларни пайдо қилади. Энг мураккаби — бу босқичдаги шахс на бола, на катта одам. У ўзини вояга етган шахс ҳисоблайди, ота-она эса унга ҳамон боладай муносабат қилаверади. Шу боис ўсмир катта бўлганини исботлаш учун турли ёлғонлар ўйлаб топади, баъзан ёлғонларига ўзи ҳам ишонади. 15-16 яшар ўсмирнинг ҳали болалиги бор-да: алдовлари жўн, ишонарсиз.

Америкалик олимлар бу ҳаракатларда ёшларнинг айби йўқлигини таъкидлаб, ҳамма гап балоғат даврида миянинг ривожланишида, дея ҳисоблайди. Ҳақиқатан ҳам фаоллашиб бораётган кўпайиш гормонлари мияга кучли таъсир ўтказади. Натижада, ўсмирнинг ҳаракат ва туйғулари, табиати ҳам ўзгариб бораверади. Уларда саргузаштталаблик ошади. Автобусда бўлган кичик бир тасодифни ҳам кўпиртириб, тафсилотлар қўшиб сўзлаб бериши мумкин.

Хўш, қадрланиш, тан олиниш ва эътиборга эҳтиёж сезаётган фарзандга қандай ёрдам бериш мумкин? Ёлғон бўлса-да, оқилона тадбирлар билан эътибор тортмоқчи бўлганида, уни мақтанг. Кўп ёлғон гапириб, уялиб қолган бирор танишингиз ҳақида (шунчаки!) сўзлаб беринг. Қизингиз бу орқали насиҳат қилмоқчи эканингизни асло сезмасин. Унга ошхонада бирор таом, ширинлик тайёрлашига рухсат беринг. Уй жиҳозларининг жойини ўзгартираётганда, ўзидан кичик ука-сингиллари билан боғлиқ бирор муаммони ҳал қилаётганда, у билан ҳам маслаҳатлашинг. Янги кўйлак ёки соч турмагингиз ярашган-ярашмагани ҳақидаги фикрини сўранг. Умуман, қизингиз мустақил шахс сифатида қабул қилинаётганини ҳис қилсин. Шунда номаъқул ҳаракатларидан ўзи воз кеча бошлайди.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар