«Замин-пресс-инфо» нашриёт уйи «Саробга алданганлар қисмати» номли китобни босмадан чиқарди. У турли диний экстремистик оқимларга қўшилиб, бу гуруҳларнинг соф исломий қадриятлардан буткул узоқ эканини кеч англаб етганларнинг кечмиши ҳақида ҳикоя қилади.
Мазкур тўплам «Даракчи», «Сўғдиёна», «Даракчи плюс» газеталарида, darakchi.uz сайтида чоп этилган мактублар жамланмасидан иборат. Уларда жазо муддатини ўтаётган ёхуд ўтаб қайтган ҳамюртларимизнинг чин дилдан билдирган иқрорлари, надоматлари ўз аксини топган. Шунингек, тўғри йўлдан адашганларнинг оила аъзолари, яқинлари йўллаган мактублари жой олган.
Ўз мухбиримиз
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил