— Менга қара, болам, муаллиманг ўзи яхши дарс бера оладими, саводингнинг мазаси йўқ?
— Бера олса керак.
— «Бера олса керак?» Бу нима деганинг?
— Яхши дарс бермоқчи бечора, аммо қўйишмаяпти-да.
— Ким?
— Бошлиқлари-да.
— Бошлиқ бўлади-ю, ишлагани қўймайдими? Жа, оласан-да!..
— Ишлагани қўймаяпти-да. Мана, бизларга кира бошлаганига икки ойдан ошди. Қачон қараманг мажлисда. Ё ўзи учун, ё бошлиқлар учун мажлисларда қатнашиб беради. Лекин ўзи яхши дарс беради, дейишади.
Мавлоно ЎТКУРИЙ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔956
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔894
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔981
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил