Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОЛДИНДАН БИЛИШ МУМКИНМИ?

Ер юзида бир йил давомида бир неча юз минг зилзила юз бериши мумкин. Уларнинг аксариятини биз, ҳатто, сезмаймиз, бироқ сейсмографлар қайд этади. Вайронкор ер силкинишлари эса йилда бир неча ўндан бир неча юзтагача бўлиши мумкин.

ОЛДИНДАН БИЛИШ МУМКИНМИ?

Бундан ташқари, вулқон отилиши, кўчкилар, метеорид тушиши, инсон омили таъсиридаги сунъий ер силкинишлари ҳам бўлиб туради. Аммо уларнинг вайронкорлиги ер пўсти плиталарининг силжиши оқибатидаги зилзилардан бир неча баробар кам.

Қадимги маълумотлар

Зилзилани ўрганиш борасидаги тадқиқотлар геология, геофизика, физика, кимё, биология ва тарих фанлари билан ўзаро боғлиқликда олиб борилади. Тарихга назар солсак, грек олимлари Демокрит, Аристотел битикларида, юртдошларимиздан Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларида ҳам ер силкиниши ҳодисалари, уларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.

Ҳозирда АҚШ Геология хизмати ёки Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази каби муассасалар деярли бутун жаҳон бўйлаб юз бераётган ер қимирлашлари ҳақида онлайн ахборот узатади. Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Сейсмология институти мазкур йўналишда илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар фаолиятини мувофиқлаштирса, «Тошкент» марказий сейсмик станцияси Ўзбекистон бўйлаб юз берган силкинишлар ҳақидаги ахборотларни тўплайди ва эълон қилиб боради.

Бундан ташқари, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида зилзилаларни симуляция қилиш мажмуаси ҳам фойдаланишга топширилди. Ушбу мажмуа Ер силкинишига ўхшаш ҳолатни юзага келтирадиган янги ўқув тренажёри, зилзилалар музейи, тиббиёт хонаси билан таъминланди.

Ер силкиниши қандай қайд этилади?

Зилзила неча балл бўлишидан қатъи назар, сейсмографларда автоматик равишда ёзиб олинади. Сейсмограмма (ер қимирлаши ёзиб олинган қоғоз)ларни таҳлил қилувчи олимлар ер қачон қимирлагани, ўчоғи қанча чуқурда экани, марказида қандай куч билан силкинганини аниқлайди.

Ер силкинишлари кучи бинолар ва рельефга таъсирига қараб 12 баллда аниқланади. Масалан, 1 ва 2 балли ер қимирлаши одамларга деярли сезилмайди. 3-5 балли кучда анча сезиларли бўлса ҳам, иморатларга зарар етмайди. 6-7 балл бўлганда уй деворлари дарз кетади, 8 баллда деворлар ёрилиб, баъзи уйлар бузилиши мумкин. 9 баллда эса деворлар қуласа, 10 баллда иморатлар бузилиб, ерда кенглиги бир метргача ёриқлар пайдо бўлади. Худо кўрсатмасин, 11-12 балда ер рельефи ўзгаради, ерда тик турган нарса қолмайди.

Юз йилда такрорланган

Юртимиз ҳудудидаги энг катта талафотли ер силкиниши 1902 йилда содир бўлган Андижон зилзиласидир. Унинг оқибатида 4,5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Андижон шаҳрининг ўзида 9 баллдан ортиқ силкинишлар юз берган. Ҳатто темир йўл излари қийшайиб, яроқсиз ҳолга келган. Шаҳар бутунлай вайрон бўлган.

Пойтахт тарихидаги энг вайронкор зилзилалар эса 1866, 1868 ва 1966 йилларда юз берган. 1866 йилнинг 26 апрелидан 27 апрелига ўтар кечаси содир бўлган зилзила кўплаб қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган. Бу ҳақда XIX асрда яшаган тарихчи олим ­Муҳаммад Солиҳ Тошкандийнинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида ҳикоя қилинади. Ушбу ер силкинишидан роппа-роса юз йил ўтиб, айни шу санада, яъни 1966 йил 26 апрелида Тошкент тарихидаги яна бир кучли зилзила юз берган. Силкиниши 8 баллдан ортиқ мазкур зилзила 10-12 сония давом этган. Зилзила оқибатида 2 миллион квадрат метрдан зиёд тураржой, 236 маъмурий бино, 180 га яқин ўқув юрти, 185 тиббиёт ва 245 саноат корхонаси бинолари зарар кўрган. 78 минг киши бошпанасиз қолган, расмий маълумотларга кўра, 8 киши ҳалок бўлган.

Сейсмобашоратлар қилинади, аммо...

— Ҳозирги кунгача маълум бир зилзилар олдиндан айтиб берилмоқда, айримлари эса йўқ, — дейди Ўзбекистон Фанлар академияси сейсмология институти регионал сейсмик ва сейсморайонлаштириш лабораторияси мудири, профессор ­Турдиали ­ОРТИҚОВ. — Бу масала устида олимлар тинимсиз тадқиқотлар олиб бормоқда. Аммо зилзила бўлишини олдиндан айтиш учун ниҳоятда аниқ ўлчовларни олиш зарур. Бунинг учун эса жуда катта маблағ керак. Асримиз ўрталарига бориб, зилзилани об-ҳаво даражасида олдиндан айтиб бериш технологиялари вужудга келиши ҳам мумкин. Айни вақтда олимлар бу масаланинг қулайроқ ва узоқ муддатли ечимини топишган: маълум бир давр (масалан, 25 ёки 50 йил) оралиғида юртимиз ҳудудида энг кучли ер силкиниши неча баллга тенг бўлиши мумкинлиги аниқланиб, эҳтимолий асосда баҳоланади. Шундан сўнг сейсмик туманлаштирилган хариталар тузилади. Ҳозирда бунёдкорлик ишлари мана шу хариталар асосида олиб борилмоқда. Мамлакатимиз ҳудудида зилзилаларнинг энг юқори кучи 9-10 баллгача етиши мумкин.

Тарихда зилзилани олдиндан айтиш ҳоллари кузатилган. Масалан, 1978 йили Андижондан 120 километр жанубда Олой зилзиласи рўй берган. Ўшанда ерости сув таркиблари ва магнит майдонлари ўзгаргани қайд этилган ва охирги марта зилзиладан 6 соат аввал маҳаллий маъмуриятга зилзила хавфи борлиги ҳақида хабар берилган.

Зилзила вақтида нима қилиш керак?

Зилзила вақтида бирламчи қоида — ваҳимага тушмаслик. Чунки ваҳима зилзиланинг ўзидан кўра катта талафот олиб келиши кузатувларда исботланган. Агар бино ичида бўлсангиз, стол ёки стул тагига кириб олинг. Шу йўл билан тепадан қулаши мумкин бўлган нарсалардан ҳимояланасиз. Эшик тагида туриб олинг — улар бинонинг бошқа қисмларига қараганда мустаҳкамроқ. Бино ташқарисида бўлган одам эса дарахт, сув ёки электр симлари, бинолардан узоқроқда туриши лозим. Зилзила туғдирадиган асосий хавф бир дақиқа давом этади. Шу дақиқа ичида киши ўзини хотиржам тутса, силкиниш келтирадиган талафотлар сезиларли камаяди.

 

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар