Даромад манбаи      Бош саҳифа

ШАХСИЙ ТОМОРҚАДА ҚУЁНЧИЛИК

Қишлоқ қурилиш банк» томонидан тахминий ҳисоб-китоб қилинган таклиф)

Мутахассисларнинг фикрича, шахсий томорқада қуёнчилик билан шуғулланиш учун ишни 100 бош қуён боқишдан бошлаш мақсадга му­вофиқ экан. Кейин фаолиятни янада кенгайтириш мумкин. Қуйида банк мутахассислари ишлаб чиққан тахминий ҳисоб-китобни келтирамиз.

 

ШАХСИЙ ТОМОРҚАДА ҚУЁНЧИЛИК

Бир бош зотдор қуённинг бозордаги нархини ўртача 80 000 сўм, деб ҳисобласак, 100 бош қуён учун банкдан 8 миллион сўм кредит олиш керак бўлади. Кредит эса 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга берилади.

Бир бош она қуён 1 йилда ўртача 5 тадан бола берса, жами 500 та қуён туғилади ва уларнинг йиллик жами сони 600 тага етади.

Қилинадиган харажат

Озуқа-ем харажати учун бир қуёнга йилига ўртача 45 000 сўм кетади, дейлик. 600 та қуён учун (45 000 сўм х 600 бош) бу кўрсаткич — 27 000 000 сўмни ташкил этади.

Бунга яна коммунал харажатлар (электр энергияси, сув, газ ва ҳ.)ни қўшамиз. Мазкур харажатлар ўртача (1 қуёнга 3000 сўм х 600 бош)1 800 000 сўмни ташкил этсин, дейлик.

Яна иш ҳақи (1 та қуён боқиш учун 4 000 сўмдан х 600 бош) тўланса, бу кўрсаткич ўртача 2 400 000 сўмни ташкил этади.

Бошқа харажатлар (1 қуёнга 8 000 сўм х 600 бош)га ўртача — 4 800 000 сўм кетсин.

Энди ҳаммасини жамлаймиз (27 000 000+1 800 000+2 400 000+ 4 800 000). Бунда жами харажат — 36 000 000 сўм келиб чиқади.

Олинадиган даромад

Агар 600 қуёндан 300 боши 80 000 сўмдан сотилса, бу — 24 000 000 сўм бўлади.

300 боши гўшт йўналишида бўлсин ҳам, дейлик. Бир бош қуён ўртача 5 килограмм гўшт беради, 1 кило­грамм қуён гўшти эса ўртача 15 000 сўм туради, деб ҳисоблайлик. Демак, 300 қуён (300 х 5) жами 1 500 килограмм гўшт беради. 1 500 килограммни 15 000 сўмга кўпайтирсак — 22 500 000 сўм келиб чиқади.

Гўштга йўналтирилган қуёнлардан 300 та тери ҳам чиқади. Демак, 1 та терининг бозор нархи ўртача 17 000 сўм турса, 300 таси — 5 100 000 сўм бўлади.

Энди ҳаммасини жамлаймиз (24 000 000+22 500 000+5 100 000). Бунда жами даромад — 51 600 000 сўм келиб чиқади.

Молиявий натижа

Маҳсулот сотишдан тушум 51 600 000 сўмни ташкил этишини билиб олдик. Бу икки йилда (51 600 000+51 600 000) — 103 200 000 сўмни ташкил этади.

Сотиб олинган маҳсулотлар таннархи — 36 000 000 сўм ҳам икки йилга кўпайтирилади ва бу — 72 000 000 сўм бўлади.

Бунга яна молиявий харажатлар (кредит фоизи ва бошқа) қўшилади. Биринчи йил бу — 2 957 000 сўм бўлса, иккинчи йилда — 5 553 000 сўмни ташкил этади. Демак, уларни жамласак (2 957 000+5 553 000) — 8 510 000 сўм ҳосил бўлади.

Бошқа харажатларга ўртача 4 500 000 сўм кетса, бу икки йилга 9 000 000 сўм ни ташкил этади.  Энди икки йиллик тушумдан қолган харажатларни (103 200 000 – 72 000 000 – 8 510 000 – 9 000 000 = 13 690 000) айирамиз.

Хуллас, икки йил давомида асосий кредит қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни (9 фоиз) тўлиқ тўлаб,        13 690 000 сўм соф фойда олиш мумкинлиги ойдинлашади.

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар