Ўзбекистоннинг хориждаги фуқароларига тезкор ёрдам бериш мақсадида шу йилнинг март ойидан бошлаб www.consul.mfa.uz сайтида «онлайн маслаҳат» модули ишга туширилди.
Ташқи ишлар вазирлигининг жорий йил биринчи чорак якунларига бағишланган ҳисоботида қайд этилишича, бугунги кунга қадар ушбу модуль орқали 100 дан ортиқ фуқаро мурожаати қабул қилинди. Вазирлик Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари томонидан мамлакатимизга кириш визасини чет эл фуқароларига бериш, биометрик паспортни алмаштириш/бериш, ватанга қайтиш сертификатини бериш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш, фуқаролик ҳолатини қайд этиш, нотариал хизмат кўрсатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ жами 79 минг 139 та консуллик ишлари бажарилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил