Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Товламачи вирус

компьютерларга хавф солмоқда

Ўтаётган ҳафта дунё «WannaCry» номли товламачи-вирус дастурининг киберҳужуми остида қолди. Интерпол маълумотига кўра, киберҳужум 12 май куни бошланиб, 150 мамлакатда қайд этилган.

Товламачи вирус

Вирус 200 мингдан ортиқ фойдаланувчиасосан, давлат ташкилотлари, транспорт, банк-молия, тиббиёт муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда йирик компаниялар компьютер тизимларини зарарлаган.

Вируснинг товламачилиги шундаки, у компьютердаги файлларни зарарлашдан олдин фойдаланувчидан «пора» талаб қилади. Муддат қўяди. Таҳдид қилади. Компьютер оламига хавф солаётган «WannaCry» вируси қаердан пайдо бўлди? Қандай тарқалмоқда? Ундан ҳимояланиш мумкинми?

Тарқалиши

Сир эмас, вируслар дастурчилар томонидан яратилади, тарқатилади. Антивирус дастурлар ишлаб чиқарувчи компаниялар янги тур вирусга қарши ўз дастурларини таклиф қилади, сотади, мўмай даромад топади. Ушбу механизмнинг ўзиёқ «бузғунчилар» билан «курашувчилар» ўртасида қандайдир кўринмас узвий боғлиқлик борлигини ҳам англатади.

«WannaCry» шахсий компьютерга электрон ташувчи воситалар (флеш-карта, диск) ёки электрон почтага келиб тушган шубҳали ва номаълум хатлар орқали «юқади». Word, PDF каби файлларни очиш (*.exe, *.com) йўли билан ишга тушади.

Одатий тасаввуримиздаги вируслардан фарқ қилган ҳолда, «WannaCry» ишга тушганданоқ Microsoft Windows операцион дастури бошқарувини «қўлга олади» (блоклайди). Вирус асосчилари ушбу операцион тизимнинг «нозик» жойини аниқлаб, кодини алмаштиришга муваффақ бўлган. Буни Microsoft компанияси президенти Брэд Смит ҳам ОАВда тасдиқлади.

Ишлаши

Блокка тушган Microsoft Windows тизимини қайта ишлатишга уринилганда, вирус мулоқотга чиқиб, фойдаланувчини компьютердаги барча файлларни йўқ қилиш билан қўрқитади, пул талаб қилади. Пулни кўрсатилган банк ҳисоб-рақамига ўтказмаган фойдаланувчи компьютеридаги барча файллари йўқ қилинади.

Интерпол маълумотига кўра, вирус ҳар бир фойдаланувчидан 300 дан 600 долларгача талаб қилган. Шахсий файлларини сақлаб қолиш илинжида бўлган фойдаланувчилар томонидан шу кунгача 45 минг доллардан ошиқ пул ўтказиб берилган. «The Time» нашрининг ёзишича, ушбу пуллар ҳали ҳам вируснинг номаълум яратувчилари томонидан ҳисоб рақамлардан ечиб олинмаган.

Вирус яратувчилари тўғрисида аниқ маълумот мавжуд эмас. Турли давлатларда турлича тахминлар илгари сурилмоқда.

Кўлами

Вирус жуда тез тарқалиб, дунёнинг 150 мамлакатини қамраб олган. Япониядаги 600 компаниянинг 2 мингдан зиёд компьютери зарарланган. «Hitachi» компанияси почта серверларининг зарарланиши оқибатида ички электрон почталарни юбориш, қабул қилиш ва мактубларни очиш тизимини издан чиқарган. Россияда ФВВ, ИИВ, Темир йўл, «Сбербанк», «Мегафон» мобиль оператори тизимида киберҳужумлар аниқланган. Хитойда 30 мингдан ортиқ корхоналар вирусдан зарар кўрган. «China National Petroleum Corporation» нефть компаниясининг тўлов тизимини ишдан чиқаргани сабабли, бу ерда вақтинчалик электрон тўловлар тўхтатилган. Жанубий Кореяда вирус «CJ CGV» кинотеатрлар тармоғининг реклама серверларини ишдан чиқариши оқибатида намойиш қилиниши режалаштирилган фильмлар тўғрисидаги ахборотлар чалкашиб кетган.

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Қарши кураш

Бунга қарши антивирус яратиладими? Бугун машҳур компаниялар шу масала юзасидан бош қотирмоқда. Интернет сайтларда бундай дастур яратилгани ҳақида ахборотлар ҳам чиқди. Хусусан, Avast Software компанияси буни уддалагани айтилмоқда. Шунингдек, вирус ҳужумига энг кўп учраган давлатлардан бири Таиландда ҳам дастурчи Чанвит Кеокаси вирусга қарши дастурни ишлаб чиққани тўғрисида маълумотлар эълон қилинди. Унинг дастури вирус ҳужуми олдини олади, аммо зарарланган компьютерларни сақлаб қололмайди.

Ҳимоя

Вирус ҳужумига учраган фойдаланувчилар учун мутахассислар томонидан кўплаб маслаҳатлар берилмоқда. Биринчи ўринда компьютер ишончли (ўғирланган версияси эмас) антивирус дастури билан ҳимояланган бўлиши лозим. Электрон почтадан келган шубҳали хатларни очмаслик зарур.

Агар вирус тушишга улгурган бўлса, пул тўлашга шошилманг. Сабаби, тўловдан сўнг вирус блокка тушган компьютерни очиш учун калит беришига кафолат йўқ. Яхшиси, мутахассисга мурожаат қилиш лозим.

Кўп компьютерли йирик ташкилотларда сервер администраторлари электрон хат оқимида келувчи ва чиқувчи хатларни техник фильтрлаш дастурини кучайтириш лозим.

Бизга хавф соладими?

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, юртимизда «WannaCry» вирусидан жабр кўрган ташкилот ёки корхона қайд этилмаган. Шу билан бирга, вазирлик мутахассислари вирус хавфининг олдини олиш ва жабрланмаслик мақсадида компьютер фойдаланувчиларини Windows операцион тизимини янгилаб бориш, зарур маълумотлардан нусха олиб қўйишга одатланиш, электрон почтага келган номаълум ва шубҳали хатларни очмаслик ва вирусларга қарши дастурдан фойдаланишга чақиради.

Назира ТЎХТАМИШЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔60

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔220

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔239

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 60    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 220    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 239    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 387    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 577    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар