Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки яқин орада янги хизматни ишга туширади. У Uzcard пластик карта эгаларига уни QIWI пул ўтказмалари тизими билан боғлаш имконини беради. Бу ҳақда Kun.uzга банк вакили хабар берди.
Ушбу хизмат, асосан, Ўзбекистоннинг Россия ҳудудида ишловчи ҳамда ишлаб топган пулини ўз юртига юборадиган фуқароларига мўлжалланган. Лойиҳани амалга ошириш учун UzCardнинг сўмли карталарида валюта ҳисоби очилади, у ерга Россиядан пуллар рублда келиб тушади ва QIWI тўлов тизимининг ўтказма вақтидаги курси бўйича АҚШ долларига конвертация қилинади. Маблағларни Ўзбекистон ҳудудидаги махсус терминалларда нақдлаштириб олиш мумкин бўлади. Банк вакили сўзларига кўра, маблағларни ўтказишнинг бундай жараёни анча қулай ва хавфсиз бўлиб, пулни банк иш вақти ва иш кунидан қатъи назар юбориш имконини беради.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил