Бир киши шаҳарнинг марказий меҳмонхоналаридан бирига ити билан келди ва жой кераклигини айтди. Маъмурнинг сочи тикка бўлиб кетди ва тошингизни теринг, дегандек муомала қилиб, рад жавобини берди.
Бундан жаҳли чиққан меҳмон дарров ўтириб, меҳмонхона хўжайинига хат ёзди: «Маълум бўлсинким, камина зоти тоза, яхши тарбия кўрган итим билан меҳмонхонангизга ташриф буюрдим ва шу манзилда бир муҳлат қўним топмоқчиман. Аммо зоти олий мижозларни, бошқалардан фарқлай олмаган ходимингиз бизга рад жавобини берди. Ахир, бу ит уйимнинг тўрида яшайди. Кафолат бериб айта оламанки, Тўрткўз меҳмонхонангизда ҳеч бир аҳмоқгарчиликка йўл қўймайди. Шуни инобатга олиб, унга мен билан бирга жойлашишга изн берсангиз».
Меҳмонни кўп кутдириб қўйишмади. Хўжайин шундай ёзган эди: «Бу меҳмонхона, мана, бир неча йилки, мижозларга хизмат қўрсатиб келмоқда. Шу вақт мобайнида бирор бир ит зоти на сочиқ, на кўрпа-тўшаклар жилдини ва на деворлардаги санъат асарларини ўмаргани йўқ. Мен ҳеч бирда, тун ярмидан оғганда, итларнинг ичиб олиб жанжал кўтарганларини, «тунги капалаклар» билан тил топишганларини кўрмадим ва полицияни чақиришга тўғри келмади. Мен итларни жуда ҳурмат қиламан ва уларга ишонаман. Улар бир марта бўлсин ҳисоб-китобни насия қилиб, думларини хода қилганлари ҳам йўқ. Жонзотлар ичида энг марди ҳам улар бўлишса, ажаб эмас. Ҳамонки шундай экан, ит жаноблари меҳмонхонамизга хуш келибдилар! Масаланинг фақат бир нозик жойи бор. Агар итингиз барча масъулиятни ўз бўйнига олиб, Сизга кафолат берса, бош устига, Сиз ҳам жойлашаверинг!..»
Мавлоно ЎТКУРИЙ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил