Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

СЎНГГИ ЙЎЛ

Буни ҳар бир инсон билиши зарур

Инсон умри поёнига етар экан, барча яқинлари, фарзандлари унга қўлдан келганча яхшилик қилишни хоҳлайди. Лекин ҳамма ҳам бундай пайтда қандай амалларни бажаришни билавермайди. Билиб қўйиш эса ҳаётий заруратдир.

Оғир ётган бемор жон узилиш олдидан ҳушидан кетиши мумкин. Бундай пайтда оғизга нам бериб турувчи сўлак безларининг фаолияти тўхтаб қолади. Шунда покиза пахтани сувга шимдириб, беморнинг лаблари намлаб турилса, унга анча ёрдам бўлади. Баъзи ҳолларда бурун бўшлиғи қисилиб, оғиз торайиб қолади. Сўзлашга ҳаракат қилса, товуш чиқариш учун сарфланган қувват оғиз бўшлиғидан чиқмайди. Шундай аломатларни сезганимиздан сўнг ҳушёр бўлиб, беморнинг ёстиғи баланд бўлса, бироз пасайтириб, унинг кўз имо-ишорасидан, лабларининг ҳаракатидан нима демоқчи эканини англашга уринмоқ керак.

Жон таслим бўлиш олдидан тилдан қолса, ёнида ҳозир бўлган фарзандлар, яқинлари калима келтириб турса, бемор буни сезади, кўнгли таскин топади. Бунда ўнг ёнбоши билан ётқизилиб, юзи қибла томонга қаратиб қўйилади. Бемор бандаликни бажо келтиргач, кўзларини оҳиста силаб юмиб, қўл-оёқларини тўғрилаб, иягини ростлаб қўймоқ даркор.

Дафн маросимига тез фурсатда киришмоқ керак. Жанозага тадорик кўрилаётган пайтда, маййитни ювишдан олдин қариндош-уруғлар у билан видолашиб олади.

Ҳадисларда «Ким мусибат етган биродарига таъзия билдирса, Оллоҳ таоло қиёмат куни унга ҳурмат-эҳтиром либосини кийдириб қўяди», дейилган.

Маййитни ғусл қилдириб, кафанлаб бўлиш вақтини мўлжаллаб, маҳалла аҳли ҳамда таниш-билишларга жаноза ҳақида хабар берилади. Жаноза намози учун азон чақирилмайди. Бунинг боиси, хонадонда фарзанд таваллуд топганда унинг қулоғига азон айтилади. Ана шу азон кифоядир.

Жаноза ўқилиб, дуо қилингач, жамоат тобутни елкага олиб, қабристон томон йўл олади. Маййитнинг ортидан дод-фарёд қилиш жоиз эмас. Бу ҳақда ҳадиси шарифда: «Оиладагиларнинг ҳаддан ташқари дод-фарёди учун у дунёда марҳум жавоб беради», дейилган. Демак, ортиқча дод-фарёдимиз билан марҳумнинг қисматини оғирлаштирамиз, холос.

Тобут кўчага олиб чиқилгандан сўнг марҳумнинг ўғиллари ва яқин қариндошлари олдинда, тобуткашлар эса орқада жадал суръат билан маййитни қабристон сари элтишади.

Тобутни кўтармоқчи бўлганлар имкон қадар аввал маййитнинг ўнг елкаси томондан, сўнг ўнг оёқ томонидан, кейин эса чап елкаси ва чап оёқ томонидан кўтаришга ҳаракат қилади.

Азадор хонадонга қўни-қўшниларнинг таом тайёрлаб чиқариши ҳам шариатимиз кўрсатмаларидандир. Зеро, мазкур хонадон аҳлининг таом тайёрлашга фурсати ҳам, шароити ҳам бўлмайди. Бундай юмуш кўнгилларига сиғмайди ҳам.

Таъзияга борганда у ерда тўпланган катта жамоат билан кўпчиликнинг вақтини олмаслик учун қўлимизни кўксимизга қўйиб, масофадан туриб сўрашган маъқул.

Таъзия маросимларини бидъатлардан холи равишда, аҳли илм ҳамда маҳалла улуғлари билан бамаслаҳат, имкон қадар енгил, камтарона, камчиқим ҳолда ўтказмоқ керак.

Мусибатхоналарда пайшанбалик, якшанбалик номи билан қилинаётган, дафндан кейин маълум кун ёки ойни санаб, айниқса, икки ҳайит, айрим жойларда арафа кунларида ўтказилаётган фотиҳа маросимлари диний китобларимизнинг бирортасида буюрилмаган. Мусибат етган хонадонда муайян кунга боғламасдан, оиланинг иқтисодига зарар етказмайдиган ҳолатда эҳсон берилса кифоя.

Умрини яшаб, охират манзилига яқинлашган инсонни парвариш қилиш, қазоси етгандан сўнг эса унинг ҳурматини ўрнига қўйиш, ҳаққига дуо қилиб, руҳини шодлаб туриш халқимизнинг энг эзгу қадриятларидан биридир. Буни ҳар биримиз яхши билишимиз зарур.

 

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,

Тошкент ислом институти ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар