Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОИЛАДАН УСТУН БИЛДИ

Бундан ўттиз-қирқ йил олдин маҳаллада кимнингдир оиласи бузилса, бундан ҳамма хабар топар ва кўп йиллар давомида ўша оила билан илиқ муносабатда бўлишмас экан. Ҳозир эса вазият бошқа. Маҳаллада яқиндагина уйланган йигитни дарров ажрашиб, бошқасига уйланиб олганини сезмай ҳам қоламиз. Бир оиланинг бузилиши бугун негадир оддий ҳолга айланиб қолди.

ОИЛАДАН УСТУН БИЛДИ

Арзимаган сабабларни рўкач қилиб, ўртада болани етим қолдириб, кейин хатосидан афсусланаётганлар ҳам кўп.

Фарзандини отасиз ўсишига маҳкум қилиб, ўзини кечира олмаётган бир аёлнинг ноласига қулоқ солинг...

«Мен ўртаҳол оилада улғайганман. Кенжа қиз бўлганим учун эрка ўсдим. Турмуш ўртоғим зиёли, бой хонадоннинг фарзанди. Буни тўйдан кейин дарҳол пайқадим. Ўқимаганим учун уйда ўтиришга тўғри келди. Данғиллама ҳовлида қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Улар нафақада. Аммо…

Хўжайиним билан тез-тез дам олиш масканларига боришни хоҳлардим. Лекин истагимни амалга оширишга унинг ҳар доим ҳам вақти етмасди. Шу боис ора-ора дугоналарим билан кўришиб турардик. Суҳбатимизда гап кўпинча менинг оилам ҳақида борарди. Ўртоқларим менга ҳавас қилиб: «Қанчалик бахтлисан-а, бой хонадоннинг келини бўлдинг. Дугонажон, ёшлик қайтиб келмайди, шунинг учун фарзандли бўлишга ҳали улгурасан. Имконинг борида ўйнаб қол», каби маслаҳат беришарди. Ёш эмасманми, дарров бу гапларга учдим.

Турмушимизнинг илк йилларида фарзанд кўришни истамадим. Ҳайдовчиликка ўқидим. Гувоҳнома қўлимга теккач, машина олиб беришни сўрадим. Аммо у рози бўлмади. Шу воқеа сабаб ўзаро жанжалларимиз бошланди. Эрим ишдан келгач, арзимаган баҳоналар билан жанжал кўтарадиган одат чиқардим. 

Ҳолбуки бунга ҳеч қандай асос йўқ. Лекин қайсар ва эркалигим тинч яшашга йўл бермасди. Бир неча марта уйга аразлаб кетиб қолдим. Ота-онам бўлса, ҳеч нарса демасди. Қайтага, менинг  тарафимни олишарди. Қайнона-қайнотам, турмуш ўртоғим тушунган, мулоҳазали инсонлар эмасми, дарров келиб, олиб кетишарди.

Орадан бирмунча вақт ўтиб, қизим туғилди. Шунда ҳам эркалигим қолмади. Болам олти ойлик бўлганда қизлик уйимга яна қайтдим. «Эрим билан ажрашаман, унда кўнглим йўқ, бир-биримизни ҳеч қачон тушунмас эканмиз, менга эркинлик ёқади, бошқаларга ўхшаб ўйнаб-кулишни хоҳлайман. Эримга бундай нарсаларнинг умуман қизиғи йўқ», дедим ота-онамга қатъият билан. Шу-шу ажрашишга ариза бердик. Хайрият, деб ўйлагандим ўшанда. Бироқ...   

Ҳозир қизим иккига кирди. У ҳар гал «Дадамга бораман», деб хархаша қилганида ўзимдан нафратланиб кетаман. Арзимаган қайсарлигим билан фарзандим отаси бўла туриб, етим ўсяпти. Бир неча марта турмуш ўртоғим билан ярашишга ҳаракат қилдим. Афсус, у ўзгарганимга ишонмади. Яқинда уйланмоқчи экан...

Бу гапларни айтишимдан мақсад битта: сизлардан илтимос, менинг бу изтиробларимни бошқаларга етказсангиз. Токи улар ҳам менга ўхшаб, ўзининг ширин ҳаётига ўзи оғу солмасин. Умр инсонга бир марта берилади. Ҳар қандай орзу-ҳавас, оиладек муқаддас масканнинг олдида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Мен буни кеч бўлса-да, англаб етдим…» 

 

Гулмира МИРЗО

оққа кўчирди.




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар