Долзарб мавзу      Бош саҳифа

СПОРТНИНГ ЭЪТИБОРГА МУҲТОЖ САРОЙЛАРИ

ёхуд мутасадди, мураббий ва ота-оналарни бирдек қийнаётган муаммолар

«Ўғлим жуда инжиқ ва қайсар эди. Спорт билан шуғуллана бошлагач, бутунлай ўзгарди. Мен ва синглиси учун қайғурадиган, уй юмушларига ёрдамлашадиган бўлиб қолди.

СПОРТНИНГ ЭЪТИБОРГА МУҲТОЖ САРОЙЛАРИ

Ўзини оиланинг масъулиятли кишисидек тутишидан спортнинг фарзанд тарбиясидаги аҳамияти нақадар катталигини тушуниб етдим. Фарзанднинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва инсонларга наф келтирадиган шахс бўлиб вояга етишида спортнинг ўрнини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмас экан…»

Аслида мамлакатимизда спорт соҳасига қаратилаётган улкан эътибор, болалар спортини ривожлантиришни давлат сиёсати даражасига кўтаришдан мақсад ҳам шу. 

Бугун юртимизда 56 та ихтисослаштирилган ва 227 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 15 та олимпия захиралари коллежи, 7 та олий спорт маҳорати мактаби фаолият юритмоқда. Уларда ёшларнинг шуғулланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш йўлида ислоҳотлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.        

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси мутахассиси Ҳусан ­Насруллаевнинг таъкидлашича, бу ишлардан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни антропометрик — яъни бўй-басти, оғирлиги каби физиологик ўлчовларини янада ривожлантириш ва миллат генофондини яхшилашга қаратилган. Спортчиларимизда Ватан шарафини ҳимоя қилиш туйғуси кучайгани, дунё миқёсидаги ўнлаб мусобақаларда ғолиблик шоҳсупасидан мустаҳкам ўрин эгаллаб келаётгани эса шу кунгача эришган энг катта ютуғимиздир.

Тошкент шаҳридаги бир неча спорт мактабларида бўлиб, ота-оналар ва ёшларнинг спортга иштиёқи ҳамда ўз олдига қўйган мақсадлари билан қизиқдик. Уларнинг деярли 60 фоизи асосий мақсади жисмоний саломатлик ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш эканини айтишди. Сўровноманинг 30 фоиз иштирокчилари маълум бир спорт турига иқтидори борлиги сабаб яхши натижаларга эришишга умид қилаётган экан. Қолган иштирокчилар эса спорт фарзандининг ўзига бўлган ишончини ошириши, унда ватанпарварлик ҳиссини шакллантиришини таъкидлашди.

Ҳа, спортни ривожлантиришда олдимиздаги мақсадлар улкан. Ҳаракатларимиз мамлакат тақдирига дахлдор. Хўш, бу масалага юртимизнинг турли ҳудудларида қандай эътибор қаратиляпти? Шарт-шароитлар талаб даражасидами?

Жавоб кутаётган талабномалар

Бу саволларга жавоб қидириб Тошкент вилоятининг айрим туманларида бўлиб, ҳали бартараф этиладиган  муаммолар етарли эканига гувоҳ бўлдик.

Бўка туманидаги спорт мактабига кирар эканмиз, сузиш ҳавзасига кўзимиз тушди. Кўринишидан яқин орада фойдаланмагандек таассурот уйғотадиган бассейнда охирги машғулотлар қачон бўлганини сўраганимизда, уч кун аввал, деб жавоб беришди. Бунинг сабабини газ босимининг пасайиб, сув ҳароратини иситишнинг имкони йўқлиги билан изоҳлашди (Сузиш ҳавзаси ёпиқ шаклда эди). Мутасаддилар шу кунга қадар ҳеч қандай муаммо бўлмагани, охирги вақтда арзимаган шу масала туфайли машғулотлар тўхтаб қолганини тушунтиришди.

2016 йилда фойдаланишга топширилган сузиш ҳавзасида бугун 160 нафар бола билан ишлаш биргина мураббийга анча қийинчилик туғдираётгани эса спортнинг шу тури бўйича мураббийга эҳтиёж борлигини кўрсатиб турарди.  

Туманда мактаб ёшидаги болалар сони 17 минг. Уларнинг нима учун атиги ўн фоизи спортга қамраб олинишининг сабабини ҳеч ким изоҳлаб бера олмади.

Биз билан суҳбатда ҳеч қандай муаммо йўқлигини бир неча бор такрорлаган мактаб директори ва унинг ўринбосари мақсадимиз фақат танқид эмас, мавжуд муаммоларга ечим топиш эканини тушунгач, айрим камчиликларни айтишди.

— Мактабимизда махсус кураш гиламлари йўқлиги учун миллий кураш, эркин кураш, каратэ, таэквондо каби спорт турларида гимнастика матларидан фойдаланяпмиз, — дейди Бўка тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Хондамир Марҳабоев. — Бу мусобақаларни ташкиллаштиришда ҳам тўсиқ бўляпти. Уларни ҳатто, Ўзбекистон жисмоний тарбия институтидан ижарага олиб келишга мажбур бўляпмиз. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Тошкент вилояти бўлимига шу ҳақда талабнома юбордик. Мурожаатимиз ижобий ечим топишига умид қиляпмиз.

Мактаб маъмурияти шу каби масалаларни ҳал этиш мақсадида ота-оналар билан шартнома асосида пулли гуруҳларни ташкил этиш нияти борлигини ҳам яширишмади.

Шу пайт хонага кириб келган миллий кураш бўйича спорт мураббийи Шодмон Файзиев айни шу масалада ўзини қийнаётган муаммолар борлигини айтиб, биздан кўмак сўради.

— Жўраобод маҳалламиздаги 30-умумий ўрта таълим мактабнинг спорт зали йўқ, — дейди мураббий. — Шу сабаб ташландиқ бинони таъмирлаб, болалар учун миллий кураш тўгарагини ташкил этдик. Ҳозирги кунда тўгарагимизга маҳалланинг ўзидан 40 нафар, етти-саккиз километр узоқликдаги қўшни қишлоқлардан 30 нафар бола қатнаяпти. Бизнинг энг катта орзуимиз махсус татамилар устида шуғулланиш. 2012 йилдан буён юқори ташкилотларга шу ҳақда мурожаат қилиб келяпмиз. Аммо ҳеч қандай натижа йўқ. 

Махсус татами ўрнига фойдаланилаётган гимнастика матлари сурилиб кетиб, боланинг шикастланиш эҳтимоли ошиши, бу муаммога ҳақиқатан ҳам ечим кераклигини кўрсатиб турарди.    

Мураббийлар билан суҳбатлашганимизда, кўпчилик ота-оналар фарзандининг қандай шуғулланаётгани-ю, унинг натижаларига бефарқлигини айтишди. Болалардаги шижоат ва ғайратни ўз яқинлари муносиб рағбатлантирмаётгани нақадар аянчли ҳолат.

Мутасаддилар бизни туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 5-типдаги бўлимига бошлашди.

2004 йилда қурилиб, ўтган йили жорий таъмирдан чиққан бу мактабнинг қурилишдаги айрим хатоликлар туфайли, қувурлари ёрилган. Иситиш тизими бутунлай ишдан чиққан. Ўтган йилги жорий таъмирлашда фақат бинонинг ташқи томонига эътибор қаратилгану, ичкаридаги энг катта муаммолар бир четга суриб қўйилган. Яроқсиз ҳолга келган душ қувурлари қоқ белидан кесиб олинган. Қозонхона ҳам ачинарли ҳолда.

Шу мактабнинг мини футбол учун мўлжалланган стадионида болалар тепаётган тўп ортидан кўтарилаётган чанг-тўзон уларнинг соғлиғига салбий таъсир этмасмикан, деган ўйга бордик. Ахир, спорт саломатликка хизмат қилиши керак эмасми? Фикримизни эшитган мутасаддилар бундай муаммоларга ўзлари яқин орада ечим топишга ҳаракат қилаётганини айтишди.

Ҳашар билан қурилган

Паркент туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабига борганимизда эса бундан-да ачинарли ҳолатларга дуч келдик. Эскириб кетган кичик кулбани эслатадиган бинога кириб борар эканмиз, бизни мактабнинг услубчиси  Дилшод  Исломов кутиб олди. Ундан мактаб фаолияти ҳақида маълумот беришини сўрадик.

Бу бино 1969 йилда  ҳашар йўли билан қурилган, — дейди услубчи. — Яхлит спорт комплекси йўқлиги боис умумтаълим мактабларининг спорт залларидан фойдаланамиз. Шу ҳолатда ҳам 13 та спорт тури бўйича 1723 нафар боланинг шуғулланишига имкон яратиб беряпмиз. Улардан 123 нафари Ўзбекистон чемпионати ва кубоклари совриндори.

Бу ҳолатдан бироз хижолат тортган услубчи изоҳ бериш маъносида шароитни яхшилаш учун туман ҳокимлиги ва молия бўлимига мурожаатлари жавобсиз қолаётганини айтди.

Ювиниш ва кийиниш хоналарининг эшигини очдигу киришга бироз ҳайиқдик. Қоронғи хоналарнинг девори зах тортиб кетган. Ота-оналар фарзандини шундай шароитдаги спорт мактабига қандай қилиб юборяпти, деган саволга жавоб топа олмадик. Уларнинг «Қачон шароит яхшиланади», деган  саволи наҳотки ечими йўқ масала бўлса?

Дилшод Исломовнинг айтишича, 2017 йилда капитал ва жорий таъмирлаш учун Паркент тумани молия бўлимидан умуман пул ажратилмаган. Шундай бўлгач, мураббийларнинг ўзи маоши эвазига жорий таъмирлашга мажбур бўлаётган экан.

Бугун тумандаги 49 мактаб ва 6 та касб-ҳунар коллежда 30 мингдан ортиқ бола таҳсил олади. Бундай шароитда шунча болани спортга қамраб олишнинг имкони йўқ, албатта. Аммо болаларнинг қизиқиши жуда баланд. Мутахассислар ҳам етарли. Мураббий ёшларга озгина эътибор, шароит ва ширин сўз юксак марраларни забт этишига йўл очишини таъкидлади.

Баъзан юксак марраларни забт этишда кичик муаммолар йўлимизга ғов бўлади. Аммо бу уларнинг ечими йўқ дегани эмас-ку. Муҳими, болаларимизнинг спортга муҳаббати ва иштиёқи баланд. Энг катта ютуғимиз ҳам шу аслида. Ундан унумли фойдаланиш, юртимиз номини жаҳонга танитишдек катта орзуларни рўёбга чиқаришга мутасадди идоралар ва спорт мактаблари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсагина эришиш мумкин.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар