Оила хуржун      Бош саҳифа

«ДУМАЛОҚ» ХАТ

Ярослав ГАШЕК,

Чехия

Вальдецк вилоятининг ҳокими князь Фридрих уни олқишлаб турган оломон орасидан гердайганча фойтунида ўтиб кетаётган эди. Дафъатан унинг тиззасига кимнингдир ўта чапани қўли  билан итқитилган хат келиб тушди.

«ДУМАЛОҚ» ХАТ

Князь Фридрих мулойим жилмайган куйи хатни ўқиди: «Ҳазрати олийлари! Сиз дунёда тенги йўқ аҳмоқсиз!»

Князнинг юзида бояги табассумдан асар ҳам қолмади.

Эртаси куни газеталарнинг ёзишича, зоти олийларининг мазаси бўлмади, тантана тўхтатилди, князь Фридрих саройига қайтиб келди.

У ерга боргач, князь ўз хосхонаси томон сургалиб ўтди ва диққат билан бояги ҳақоратомуз хатни ўқий бошлади. Ушбу хат камида эллик мартача ўқилди: «Ҳазрати олийлари! Сиз дунёда тенги йўқ аҳмоқсиз!» ва беихтиёр ёдлаб ҳам олгач, ҳайратдан қичқириб юборди: «Бу ярамас ҳатто имзо ҳам қўймаган-а!»

Князь хосхонасида юрар ва ҳадеб такрорларди: «Ҳазрати олийлари! Сиз дунёда тенги йўқ аҳмоқсиз!»

Ярим соатлардан сўнг маслаҳат ­кенгашини йиғишга буйруқ берди.

— Жаноблар, — деди у изтиробда тўрт кишидан иборат махфий маслаҳатчиларига, — бугун ҳукмронлигимнинг ўттиз йиллигини нишонлаб турган бир пайтимизда, қандайдир ичиқора номаълум шахс менинг фойтунимга қуйидаги мазмундаги хатни ташлади: «Ҳазрати олийлари! Сиз дунёда тенги йўқ аҳмоқсиз!»

Махфий маслаҳатчиларнинг ранги бўзрайиб кетди, барон Карл бўлса ғўлдиради:

— Зоти олийлари, бу хат ҳазратларига аталмаган!

Князь Фридрихнинг жаҳли чиқди.

— Марҳаматли барон, — қичқирди у, — чамамда, сизга маълумдирки, вилоятда «Ҳазрати олийлари!» деган рутбага фақат менгина ноил бўлсам керак ва бошқа бирор кимса бу номга даъвогар бўлолмас! Хўш, хатда нима дейилган?  «Ҳазрати олийлари! Сиз дунёда тенги йўқ аҳмоқсиз!», демак, хат менга аталган. Ўйлайманки, биз ҳаммамиз шу фикрга қўшиламиз. Бу манфур кимсани, яъниким мени ҳақорат қилган ярамасни топиш давлат миқёсидаги муҳим ишдир. Бу ҳақоратни менга ва давлатга хиёнат дея баҳолайман. Бу хатни мен сизларнинг қўлингизга топшираман ва умид қиламанки, эртанги мажлисда менга ҳамдардлик билдирилади ва номаълум бадкирдор, ўз князининг осойишини бузган субъектнинг бу шармандали қилиғи муҳокама этилади...

Сеймнинг мажлиси то ярим кечагача давом этди ва унга полиция бошлиғи ҳам чақирилди.

Эртаси куни сейм раиси князь Фридрихнинг шахсан ўз ҳуснихати билан битилган хатини титроқ овозда ўқиб эшиттирди. Унда ҳазрати олийлари ўз халқига бўлган садоқатини баён этган эди.

Йиғилганлар ўзи нима бўлаётганини тўла англаб етмаганлари ҳолда сейм князга содиқлик баённомасини ишлаб чиқди.

Атрофда алағда бир сиқиниш зоҳир бўлаётгандай эди. Полиция бошлиғи бошқаларга ўхшаб қўл қовуштириб ўтиргани йўқ: уни қабул этишларини талаб қилди ва давлат архивидан ўша тубан хатни олди.

— Қандай чора кўрмоқчисиз? — сўради ундан  идоравий ҳужжатлар бошқармаси бошлиғи.

Полиция бошлиғи қўлларини бир-бирига ишқади:

— Сабр қилинг, сиз ҳали менинг тадқиқот усулларимдан ҳайратга тушасиз!

Хат давлат босмахонасига жўнатилди. Кун пешинга бормасдан вилоят пойтахтининг ҳамма ёғига полиция бошқармаси томонидан чиқарилган эълон қоғозлари ёпиштириб ташланди:

«Кимки ҳазрати олийларининг шаънига қуйидаги сўзларни ёзиб уни зоти олийларининг аравасига ташлаган ярамаснинг изини кўрсатиб берса, 1000 марка мукофот олади».

 Ана шу хабарноманинг тагига «думалоқ» хатнинг бир томчи сувдеккина нусхаси берилган эди: «Ҳазрати олийлари! Сиз дунёда тенги йўқ аҳмоқсиз!»

 Кечга яқин Вальдецк вилоятининг ҳар бир фуқароси князь Фридрих — дунёда тенги йўқ аҳмоқ эканини билиб олди.

 Кейинги куни эса, серғайрат полиция бошлиғи истеъфо беришига тўғри келди.

1911 йил.

Рус тилидан 

Маҳмуд  БЎРОН

таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар