Мен дунёга келганимда, бунгача фарзандлари турмай, юрагини олдириб қўйган ота-онам қўрқув ва ҳадикдан суюнишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолишган экан. Чақалоққа исм қўйиш эса ҳеч кимнинг эсига келмабди. Митти қизалоқни кимдир Ўлмасхон, кимдир Тўхтахон, яна биров Тошхон, деб чақира бошлабди.
Чиллам чиқиб, таҳлика бироз ортда қолгач, яқинларим менга исм қўйиш ниятида кўпни кўрган нуроний бир отахоннинг олдига боришибди. У киши анча ўйга толгач, «Исми Салимахон бўлсин!», дебди. Шундан кейин дадам шу исм билан менга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олган экан.
Мактабга борганимдан кейин исмим ўзимга ёқмай қолди. Синфдош дугоналаримнинг Феруза, Дилфуза, Гулнора, Хумора каби исмларига ҳавасим келарди. Онамга «Нимага менга бунақа исм қўйгансизлар?», деб хархаша қилардим. Онам бўлса, «Қўй, ундай дема», деб менинг кўнглимни кўтаради.
Йиллар ўтиб, катта корхонада таржимонлик қила бошладим. Энди ёстиқдай-ёстиқдай луғатлар кундалик ҳамроҳимга айланди. Кунларнинг бирида луғат титкилаб ўтириб, «Салим» сўзининг таржимаси «соғлом» эканини ўқиб қолдим. Бунинг замирида болага ҳеч қандай зиён-заҳмат етмасин, соғ-саломат вояга етсин, деган ният борлигини тушундим. Балки шу исм сабаб, ёшлигимдан соғлом бўлиб ўсгандирман.
Шундан кейин ота-она фарзандига исм қўяётганда унинг қандай маъно англатишини ҳам албатта эътиборга олиши кераклигини тушундим.
Салима ХОЛДОРОВА
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔234
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил