2017 йил 1 май ҳолатига кўра, E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларига 90 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Бу эса 2016 йил айни шу давр ҳолатигача бўлган кўрсаткичдан 7,5 марта кўп, дейилади UzDaily.uz хабарида.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида E-SUDни жорий қилиш борасида эришилган самарали натижаларни инобатга олган ҳолда Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 24 та фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларни қўшимча компьютер анжомлари билан жиҳозлаш ҳамда интернетга улаш (TAS-IX) билан боғлиқ ишлар якунига етказилди. Бундан ташқари, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 150 дан ортиқ мутахассислар E-SUD тизимидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган тренингларда билим ва кўникмасини оширди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил