Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КОМИССИЯ КЕЛАРМИШ…

Мактаблардаги текшириш нимага хизмат қилади? 

Дарсга қўнғироқ чалинган бўлса-да, ўқитувчилар «беш дақиқалик» мажлисга чақирилди. Мактабга тез орада комиссия келиши айтилиб, ҳар бир ўқитувчига алоҳида топшириқ берилди:

КОМИССИЯ КЕЛАРМИШ…

— Папкалар тайёр турсин! 

— Юкламаларни тўлдириб қўйинг!

— Қайси бир ўқитувчининг ҳужжатлари чала бўлса, эртага ўзи жавоб беради!..

Мажлис тугаб, ўқитувчилар дарсга кирди ҳамки, танаффусга қўнғироқ чалинди. Навбатдаги дарсда эса директор буюрган топшириқлар ўқувчиларга тушунтирилди:

— Эртага ҳамма мактаб формасида келсин!

— Китоб-дафтарлар эсдан чиқмасин!

— Қайси биринг комиссия олдида уялтирсанг ёки тестни ишлай олмасанг, ўзингдан кўр!

— Энди китобингизни олиб, мавзуни ўқиб ўтиринг! Мени қиладиган ишларим бор.

Ўқитувчи «ижодий» ишга шўнғиб, олдида турган папкалар ичига янги қораланган қоғозларни жойлай бошлади. Аҳён-аҳёнда ўқувчиларга «Жим ўтиринглар», деб танбеҳ бериб қўярди...

Булар — бугунги кунда аксарият мактабларда учрайдиган одатий ҳолат.  Шошманг, озгина мулоҳаза юритайлик. «Комиссия» ўзи нима дегани? Нега ўқитувчи-ю ўқувчи ундан бунчалик ҳадиксирайди? Наҳотки, комиссия шу қадар қўрқинчли бўлса?

Аслида «комиссия» текширишни англатмайди. Балки бирор бир ишни уюштириш, топшириқни етказувчи вакил сифатида талқин қилинади. Аммо негадир бизда бунинг бутунлай акси? Билсангиз, мактабларга комиссиядан олдин унинг «шамоллари» етиб келади. Ўқитувчилар то у келиб-кетгунча ҳужжат тайёрлаш — қоғозбозлик билан овора бўлади.

Хўш, ишни шундай йўлга қўйиш тўғрими? Ўқитувчи-ю ўқувчи комиссия келганини ҳатто, билмай ҳам қолса, нима бўлади? Дейлик, ўқитувчи ўқувчига «эртага комиссия келади, тест олади», демасдан, «эртага дарсга яхшилаб тайёрланиб келинг, кимнинг билими кучли эканини аниқлаймиз», деса, олам гулистон. Шунда ўқувчиларда эртанги дарсга қизиқиш ҳам ортади.

Назаримда, комиссия келишини ўқитувчи ва ўқувчига ҳар доим чайнайвериш шарт эмас. Бу — катта хато. Агар комиссия келишини йил давомида уқтириб борадиган бўлсак, улар фақат комиссия учунгина дарс тайёрлайди, форма кияди ва ҳоказо. Негаки, «комиссия» сўзи ишлатилса, улар ўша текширувчилар ҳаққи одобли бўлади, ҳаракат қилади. Демак, уларнинг онгига комиссия учун эмас, балки ўзлари учун ҳаракат қилишни тушунтириш мақсадга мувофиқ. 

Комиссия ҳам ўқитувчининг бугунги аҳволини тушуниши зарур. У ҳар қандай юмушларни бажаришга мажбур қилинаётганини инобатга олиши керак. Чунки бугунги муаллим уйма-уй юриб, одамлар томорқасида қандай экин экилгани, неча молу товуғи борлиги, қанча жўжа очгани, электр ва газ ҳисоблагичларни ҳисобга олиш билан шуғулланувчи «статистик ходим»га айланиб қолгани аччиқ ҳақиқат.

Биргина мисол. Ўтган йили туманимизда маҳаллий ҳокимиятнинг топшириғи билан қишлоқларда ҳар бир хонадон паспортини тайёрлашга, асосан, ўқитувчилар сафарбар этилди. Қандай бемаънилик? Бунақада у ўз устида ишлашга қанча вақт ажратади? Оиласига-чи? Бир ҳисоблаб кўрайлик-чи? Ўқитувчи ўз соҳасига дахли йўқ ишларни бажариш ўрнига, ўқувчилар билан шуғулланса фойдали-ку! Ахир, ҳар ким ўз аравасини ўзи тортса бўладиган, мустақил, имкониятлар кенг, шароитлар яратилган юртда яшаяпмиз. Комиссия шу ҳақда ўйлаб кўрганми?

Конституциямизнинг 41-моддасида «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир» дейилган. Шундай экан, мактаб фаолиятида ортиқча «комиссия»ларга барҳам бериш фурсати етди. Ўқитувчиларга амалий ёрдам бериш лозим. Зеро, мактаб, энг аввало, билим олиш даргоҳи.

 Барди ЖУМАНИЁЗОВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

(Хива тумани)




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар