Болалигимда уйимизда турли чинни буюм, бежирим идишлар турадиган катта жавон бўларди. Унинг биргина очиқ томони бўлиб, турфа китобларга тўла эди. Кечқурунлари онам шу китоблар орасидан бир-иккитасини олиб, эртак ўқиб берарди.
													
												«Кулса гул, йиғласа дур», «Уч опа-сингиллар», «Илон пари» каби эртакларни эшитиб, уйқуга кетардим. Эшитган эртакларимда ўзимга ёққан қаҳрамонларни топаман, деб оёғим остига стул қўйиб, ўша китобларни бир-бир варақлаб чиққаним ҳалигача эсимда. Шу-шу менда мутолаага қизиқиш уйғонди. Ўшанда англадимки, адабиётга меҳр худди тарбия каби аввал-бошдан берилиши керак экан.
Минг афсуски, бугун хонадонида китоб жавони бор оилалар кам. Негаки, ҳозир кўпчилик қўлига китоб олгандан кўра, унинг электрон вариантини ўқишни ёки кино, мултьфильм томоша қилишни афзал билади. Улар бу дунёда ҳеч бир нарса китоб берган завқни, билимни бера олмаслигини тушунмайди, чамамда.
Аслида тўғри ёзиш, жумла тузиш, фикрни баён қила олиш — фақат китоб мутолааси орқали шаклланади. Чунки ҳар бир адабий асар муаллифнинг йиллар давомидаги изланиши, бадиий тажрибаси маҳсулидир. Масалан, тарихий китоблар замирида ўтмишда кечган воқеалар мужассам. Унинг фан нуқтаи назаридан ўрганилиши билан чуқурлаштирилган адабий баёнида фарқ мавжуд.
Турли рақамлардан ва қисқа воқеликдан иборат жараёнларга нисбатан, кенгайтирилган роман ва қиссалар инсон тафаккурида тезроқ муҳрланади. Биз ўсмир ёшлар орасида она тилимизга эътиборсизлик ва ҳурматсизликни кўп танқид қиламиз. Бунинг давоси шубҳасиз — китоб. Адабий тилда текис ва равон гапиришга ўрганишнинг ҳам энг яхши йўли кўпроқ бадиий асар ўқишдир.
Камола АДАШБОЕВА
	
						
						
					 
					
					
					
								
								
									Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ
									
										🕔10:54, 11.09.2025
						                ✔95
									
									«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
									
										🕔11:20, 29.05.2025
						                ✔251
									
									Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ
									
										🕔12:13, 24.04.2025
						                ✔293
									
									Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
									Батафсил