Оила хуржун      Бош саҳифа

О, МУҲАББАТ...

Университет. Амфитеатр шаклидаги катта аудитория имтиҳон топшираётган талабалар билан тўла.

О, МУҲАББАТ...

Қаттиққўл ва шафқатсиз домла хўмрайганча ҳаммани нигоҳи билан «рентген»дан ўтказиб юрибди. Бир пайт у тепароқдаги талаба қандайдир қоғозчага гоҳида тикилиб қолаётганини пайқаб қолди:

— Ҳа, Аҳмедов, қанақа қоғозча экан у, бунчалар сеҳрли?..

— Айтолмайман ҳам, беролмайман ҳам... Бу менинг сирим, юрагимнинг бешифо жароҳати бу... домла!

— Нима? Беролмайман?..

— Домла, раҳм қилинг. Мени тушунинг, сиз ҳам талаба бўлгансиз. Сиз ҳам севгандирсиз... Бу нарса мен учун жуда азиз, жуда қадрли, бебаҳо. Мен уни ҳеч кимга бермайман!

— Демак, имтиҳон натижаси сиз учун унчалик азиз ва қадрли эмас, шундайми? Қани, Аҳмедов, марҳамат қилиб тақиқланган маълумот манбасини менга узатсинлар...

Баджаҳл профессор пиллапоялардан секин тепа қаторлар томон кўтарила бошлади. Талабанинг олдига борганда профессор ҳайрон бўлганча серрайиб туриб қолди. Ҳатто ҳафсаласи пир бўлди. Оббо, бу ёғи қизиқ бўлди-ю, бу қоғозча шпаргалка эмас, хушрўйгина қизнинг фотосурати экан. Профессор қўллари қалтираб турган йигитдан «ноёб» қоғозни деярли тортиб олди. Суратни ағдариб қаради ва қиз боланинг ҳуснихати билан ёзилган сатрларга кўзи тушди: «Қийналган пайтларда мададкорингизман!»

Домла хўрсинди. Нималарнидир эслади. Ўзини ортга ташлаб ҳасратли, ғамбода бир кўйда лабларини чўччайтирди. Севги! Нақадар соф ва мусаффо севги! Ҳа, унинг ҳам армонлари бор. Унга мана шу йигитда бўлган нарса — соф муҳаббат насиб этмади. Агар унга ҳам ана шунақа қиз шунақа хат ёзиб берганда тоғларни ағдармасмиди! О, муҳаббат, бунчалар ҳуснкорсан!

Домла қандайдир бешуур алфозда суратни йигитга қайтарди-да, ортга бурилди. У талабалик йилларида қолдирган армонли муҳаббатини эслаб, тушкун бир кайфиятда эди.

Бу пайтда талаба фотосуратни бошқа қоғозга алмаштириб олди ва бемалол тайёр ечимни қоғозга тушира бошлади... Домла пастга тушгач ҳам муҳаббатдан куч олиб саволларга жавоб ёзаётган «ошиқ-ғариб»га зимдан қараб қўяр ва унга бироз ёрдам бериб юбориш керак, деб ўйларди... 

 Маҳмуд  БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар