Оила хуржун      Бош саҳифа

ҲУРМАТИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙИШ

Павло ДОБРЯНСКИЙ,

Украина

Ҳали ҳаётнинг аччук-чучугини татимаган митти қуёнча ўтлоқда момақаймоқ ўтларни чимдиганча ўлан айтарди:

ҲУРМАТИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙИШ

— Уйланишни хоҳлайман, қувонишни хоҳлайман...

— Менга қара, ғилай! — деди бўривой буталар орасидан калласини чиқариб. — Сен галварс қўриқхонада тинчликни бузиш тақиқланганини унутдингми?!

— Вой! — деди қуён кутилмаган дийдордан ҳуши учиб. — Мен, амакижон, секингина айтяпман.

— Яна ўзини оқлайди-я! — деди қари Бўри яқинроқ келиб. — Бебош бўлиб кетгансанлар... Э, қалтирама! Ўлим олдидан ўзингни мардларча тут! — хириллади у ва қуённи оғир панжаси билан бир урди.

Қуён ўмбалоқ ошиб тушди ва ялинди:

— Ўйлаб кўринг, мендай ақлсиз қуёндан қанча егулик чиқарди? Анув тоғ ортида бутун бошли қўй подаси ўтлаб юрибди. Бу ердан узоқ эмас. Ёнида чўпон ҳам йўқ...

— Овозингни ўчир! — деди бўри ва яна урди. Қуён жон таслим қилди.

Бўрининг ёнига шериклари чопиб келишди. Қуённи ғажиб ташладилар, аммо унинг гўшти оч қоринларига урвоқ ҳам бўлмади ва ўртага маслаҳат солдилар:

— Балки, тоғ ортига ўтармиз?..

— Биламиз, қуёнлар  ҳақиқатгўй бўлишади...

Ростдан ҳам қуён тўғри гапирганди.

Шоҳона базми жамшид бўлди. Қорни тўйган бўрилар ўрмонга қайтиб, буталар тагига чўзилди.

Қари бўри оғир хўрсинди:

— Нима десанглар денглар-у, мен шўрлик қуёнчага ачиняпман. Ҳали ёшгина эди бечора. Бунинг устига, тўғрисўз экан.

— Мен ҳам, — деди яна бир бўри панжасини ялаб. — Инсоф билан айтадиган бўлсак, у тўғри гапирган экан...

— Ҳеч кимга ёмонлиқ қилмаган, ўрмонда беозоргина бўлиб, ўз ризқини териб юрганди, — дея қари бўри панжаси билан намланган кўзини артди.

— Ачинишни бас қилинглар! — гапга аралашди энг ёш бўрилардан бири. — Энди кўз ёшдан не фойда. Ундан кўра, бечора ҳақиқатгўйнинг номини абадийлаштириб, ҳурматини жойига қўйишимиз керак...

Еганидан қорни таранглашиб кетган кекса бўри тўдаси кўз ёшларини оқизганча қуён жон таслим қилган жойга борди. Улар авайлаб ўрмон қаҳрамонининг суякларини йиғиб кўмдилар ва дарё тошларидан сағана тикладилар. Энг катта тошга эса шундай деб ёзишди: «Ҳақиқатгўй қуёнвойга ёдгорлик. Содиқ дўстларидан!»

Рус тилидан

Ориф  ФАРМОН

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар