Оила хуржун      Бош саҳифа

БИРИНЧИ ТАШРИФ

Ольга ЗАВАЛОКА,

Россия

Умрим бино бўлиб солиқ идорасига биринчи киришим. Кираверишда бинойидек бир қиз турибди.

БИРИНЧИ ТАШРИФ

Чиройли кўксига чиройли ёзувни осиб олибди. Исми бўлса керак. Маълумот. Бу ё унинг оти ёки сўраганга беради. Олдига бордим:

— Сиздан бир нарсани...

Гапимни охиригача эшитмай, пешонамга ёпиштирди:

— Юрикмисиз ё физик?

— (Ўйлаб қолдим) Ҳмм, биринчидан мен Володяман, физикликка келсак, бир нима дейишим қийин. Бир пайтлар менга шунақа фан ўтишган...

Қиз бўлса яна ўша гапини қўймайди:

— Юрикмисиз ёки физик?

Биттасини танлашим керакка ўхшайди. Юрик деган ном менга ҳеч қачон маъқул бўлган эмас. Юриклардан биттаси менга таги тешик машинани «ўқлаб» сотган. Одаммас-да у Юриклар...

— Хўш, Юрикми ёки физикми? — жаҳли чиқа бошлади Маълумотхоннинг. — Борди-ю, физик бўлсалар олтинчи хонага ўта қолсинлар.

Гапнинг оҳангини қаранг! Ҳурматимиз борга ўхшайди. Хонага сал кеккайиброқ кирсам, одам дегани тумонат, худди қишлоғимизни дам олиш кунлари шаҳарликлар босиб кетгандек. Ҳаммаси катта физиклар. Олимлар. Мениям шуларнинг қаторига қўшиб юборди-я! Нимамдир физикка ўхшаса керак-да... Сўрадим: «Сизлар ҳам физиклармисизлар?» «Ҳа», дея жавоб қилишди. Буни қаранг-а... Умримда биринчи марта тирик физикларни кўриб турибман. Ҳаммаси буюк. Ҳойнаҳой, қанақадир конференция бўляпти. Бўш ўриндиққа жойлашиб, олимларга бир-бир тикиламан. 

Ишим бошимдан ошиб-тошиб ётибди. Менга бунақа жойларга киришга йўл бўлсин. Ҳаммаси ҳурмат-эътиборли одамлар. Ичида донғи кетганлари ҳам бордир. Балки, Ньютоннинг авлодлари ҳам бўлса ажаб эмас.

Ўнг томонимдаги бир физик мендан сўради:

— Нима, сиз талон олмадингизми? Бу ерга фақат талон билан кирилади.

Бечора физиклар, дейман, улар илм билан банд-у, бечораларни ҳалиям талонда ушлаб туришибди. Илмда олдинда, ҳаётда орқада. Буюк бўлгач, аҳволи шу-да... Аҳмоқ қилишади.

— Талонни қаерда беришяпти? — мен ҳам жараёнга қўшилдим.

— Хонага кираверишда турган қиз-да.

Қизнинг олдига бордим. Унинг ҳам ҳамма ёғи чиройли экан.

— Мен физикман. Менга ҳам талон берасизларми?

— Сизга нима учун талон керак бўлади?

— Хўш, дейлик, икки хонали уй учун... — (Туя ҳаммомни орзу қилган эса-да...) дедим ичимда.

— Унда сиз марҳамат қилиб саккизинчи деразага бош суқинг, талон ўша ерда.

Даҳлизга чиқдим. Деразачалари кўчага қараган торроққина даҳлизча экан… Санаб, саккизинчи деразачанинг рўпарасига бордим. Бечора биз олимлар, фанимиз бошига шу кунлар тушишини қаёқдан билибмиз. Билсак, олимлик йўлини танлармидик... Бир пайт яна бир, ҳамма чиройли жойларини кўз-кўз қилиб бир кетворган опахон ўтиб қолди. Чамаси бошлиққа ўхшайди.

— Жаноб физик, бу ерда туриш яхши эмас. Навбатингиз келгунча катта кутиш хонасига ўтинг.

— Э, мен физик эмасман... — тан олдим мен. Виждоним қийнала бошлаган эди. Менга физикликка йўл бўлсин...

— Унда бир қават пастга — юрикларнинг олдига тушинг.

— Мен-а!? Физик бўлиш қўлидан келмаган одам, юрик бўла оларканми!? Юриклар қаторида бўлишим учун қанақа «кийдирувчи» бўлишим керак... Йўқ, унақа товламачи бўла олмайман!.. Қабул кунлари рўйхати қаерда? Мен бор-йўғи Володя, ҳайдовчиман.

— Унда интернетга киринг.

Оббо, яна илмий гапми, бор-э, кетдим-э, чамаси,  бу идора мен кирадиган жой эмас...

Рус тилидан

 Мавлоно  ЎТКУРИЙ

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар