Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЁНҒОҚЛИДАГИ МИНГ ЁНҒОҚ

Хатирчи тумани тоғолди ҳудудларига яқин жойлашган. Туманнинг «Олтинсой» ширкат хўжалиги ҳудудида Ёнғоқли, деб номланган бир қишлоқ бор. Тоғлар бу марварид гўшани ёмон кўзлардан асраш учунми, осмонўпар қоялар бағрига шундай яқин яратилганки, бу табиат мўъжизасидан ҳайратланмасдан илож йўқ.

ЁНҒОҚЛИДАГИ МИНГ ЁНҒОҚ

Бу ерлик аҳоли қадимдан ёнғоқ дарахтини кўп экади. Кўчатининг кўп миқдорда тоғолди жойларга экилиши ушбу қишлоқнинг Ёнғоқли, деб аталишига ҳам сабаб бўлган. Ёнғоқ сувсизликка чидамли бўлгани сабаб сойлар четида ва даралар ўнгирларида бемалол ўсиб кетаверади. Оқтовнинг адоғидаги уч-тўрт қишлоқдан ўтиб келаркансиз, энг аввало, кўз ўнгингизда Ёнғоқли қишлоғидаги сой четларига экилган ва яшнаб турган кўм-кўк боғ кўз ўнгингизда намоён бўлади. «Ахир, бу минг туп ёнғоқ дарахти-ку?!» деб юборасиз, беихтиёр.

Табиат шайдоси

Бу гўзал, ажойиб боғнинг асосчиси бир пайтлар республикада донг таратган «Олтинсой» совхозини узоқ йиллар бошқарган қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Бобоқул Йўлдошев бўлади. Олим табиат шайдоси эди. Қўл остидагиларни ҳам табиатни севиб, ардоқлашга ўргатарди. Бу жонкуяр инсон ташаббуси, елиб-югуриши билан тоғ бағрига ёнғоқ дарахтининг тезпишар нави экилди. Ҳозирги кунда ушбу дарахтлар тўлиқ вояга етган. Ёнғоқ ҳосили каттагина бўлиб, ундан мўмай даромад ҳам олинмоқда. Бобоқул бобо ўзи тоғда эккан ёнғоқзорда умрининг охирига қадар куймаланиб юрди. Йиллар ўтди, табиатсевар олим ҳам оламдан ўтди, тоғдаги сой қирғоғида минг туп ёнғоқ эса унга қўйилган мангу ёдгорликдай қолди.

Шифобахш неъмат

Кўҳна замонлардан буён ёнғоқ меваси шифобахш неъмат сифатида қадрланган, деярли ҳар бир ҳовлида экилган. Бугун унинг шифобахшлиги, турли витаминларга бойлиги тўғрисида табобат билимдонлари кўп сўзлашади. Ёнғоқлиликлар ушбу неъматнинг тош ёнғоқ, юпқа пўчоқли навларини асраб келади. Бу навлар орасида совуққа чидамлиларини ҳам учратиш мумкин. Уларнинг харидори эса жуда кўп. Тоғда қиш анчайин аёзли келиши инобатга олинса, совуққа чидамли навга доим эҳтиёж катталиги бежиз эмас.

Минг йиллик дарахт

— Ёнғоқ кўп йиллик дарахт, жуда секин ўсади ва узоқ умр кўради, — дейди боғдорчилик илмидан яхши хабардор инсон, хатирчилик ­Суннат НОСИРОВ. — Беш юз, минг йилгача яшайди. Тўлиқ вояга етгунча анча вақт керак. Ёнғоқ меваси шифобахш, қувватни оширади, асабни мустаҳкамлайди. Ибн Сино кўплаб касалликларни даволашда ундан фойдаланган. Ёнғоқли қишлоғида асосан, тош ёнғоқ, юпқа пўчоқли ёнғоқ ўсади. Бир туп вояга етган катта ёнғоқдан 500 килограммгача ҳосил олиш мумкин. Энди Ёнғоқлидаги минг туп ёнғоқдан йиғиб олинадиган ҳосил салмоғини ўзи­нгиз чамалаб кўраверинг.

Суннат ака узоқ-узоқларга тикилганча сўзида давом этди:

— Шўролар даврида ёнғоқзорлар давлат ва жамоа хўжаликларига чорва учун яйлов сифатида берилгани сабабли бу дарахт анча камайиб кетди. Хайрият, эндиликда бу ҳолга барҳам берилди. Мамлакатимизда ушбу неъматни кўпайтиришга жиддий киришилди. Айниқса, ­Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қароридан сўнг ҳудудларда кўплаб замонавий ёнғоқ плантациялари барпо этилмоқда. Бу келажакда юртимиз бозорлари ёнғоққа тўлади, дегани.

Бугун Оқтов этакларидаги 25 гектар ерга экилган ёнғоқзорни кўриб, кўзингиз қувонади. Уларни кўпайтириш учун мазкур ҳудудда ер ҳам, имконият ҳам бор. Қолаверса, тоғолди ерларига, дарё қайирларига эрта ҳосил берувчи ёнғоқ навлари экишга киришилди.

Она замин

Болалигимда меҳмонхонамизда ёғоч сандиқ бўларди. Ичида майиз, ёнғоқ, олма, анор, бодом, ҳолвалар сақланарди. Меҳмон келганда эса сандиқнинг оғзи очилар ва уй ичини меваларнинг хушбўй иси тутиб кетарди. Биз болалар эса қувончдан ичимизга сиғмасдик. Айниқса, ёнғоқни севиб ердик. Ҳа, чиндан ҳам ёнғоқ табиатнинг гўзал неъмати. Онам мени кўргани шаҳарга ёнғоқ кўтариб келади. Ўз қишлоғинг тупроғида пишган ёнғоқ бошқача бўлади-да, барибир!

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар