Хитойнинг Чунцинь шаҳрида кўп қаватли уй ичидан ўтувчи метро йўналиши бунёд этилди. Келажак архитектураси, янги аср шаҳар ландшафти ёки транспорт ҳаракатининг ностандарт ечими каби оламшумул номлар билан аталаётган ушбу янгилик ҳақиқатда осмонда метронинг парвозига ўхшайди.
Аслида бундай лойиҳанинг яратилишига шаҳарни ўраб олган улкан дарё, тепаликлар ва тупроқ таркибининг ерости йўли қурилишига имконият бермаслиги сабаб. Мураккаб вазиятдан чиқиш учун архитекторлар осмонўпар уйларни бирлаштирувчи метрони яратишди. Станция бевосита осмонўпар уйларнинг юқори қаватларига жойлаштирилган, шовқин ёки тормоз овози умуман эшитилмайди, дейилади қатор интернет нашрлар хабарида.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔34
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил