Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳуқуқий маданиятнинг юксалишига боғлиқ. Бу борадаги ҳуқуқий тарғибот ишларини юритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс.
Адлия вазирлигида ўтказилган «Ҳуқуқий тарғибот ва мулоқот минбари» мавзусидаги конференцияда шу ҳақда сўз юритилди. Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликларни халқимизга таъсирчан воситалар ёрдамида етказиш, аҳолининг ҳуқуқий онг ва тафаккурини бойитиш муҳим вазифалар сирасига киради. Анжуманда ҳуқуқий соҳага ихтисослашган нашрлар қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини одамларга содда ва равон тилда етказишда самарали фаолият юритиб келаётгани таъкидланди ва бу борадаги ютуқ ва камчиликлар Адлия вазирлигининг нашри — «Инсон ва қонун» газетаси мисолида атрофлича таҳлил қилинди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил