Июнь-июль ойларида саримсоқ ҳосилини йиғиштиришнинг айни пайти. Ҳосил вақтида йиғиб-териб олинмаса, паллалари бир-биридан ажралиб кетиши мумкин. Ҳосил белкуракда ердан кўтарилиб, қўлда териб олинади, кейин қуритилади. Барги ва гулпояси бўғинидан 3-5 сантиметр қолдириб кесилади, пиёзлари майда-йириклигига қараб сараланади.
Экиш
Саримсоқ кузда — сентябрь ва октябрь ойи бошларида экилади. Бу муддатдан кечикса, яхши илдиз олишга улгурмайди, натижада қишки паст ҳароратдан ва турли касалликлардан зарарланади. Экишдан олдин ер майдони тайёрлаб олинади. Тупроқ экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан яхшилаб тозаланиши керак. 1 сотих ерга 150-200 килограмм миқдорида чириган гўнг солинади.
Тупроқ 20-25 сантиметр чуқурликда юмшатилади, яхшилаб текисланади. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади. Экиладиган пиёзбошчалар эса юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун бўлиши зарур. Саримсоқ совуққа чидамли ўсимлик. У +3…+5 даража ҳароратда кўкариб чиқади.
Саримсоқ паллалари йирик-майдалигига қараб, 10 сотих ерга 100-150 килограмм ҳисобида экилади. Қаторлар ораси 10-15 сантиметр, ўсимликлар ораси 6-8 сантиметр ва экиш чуқурлиги 3-4 сантиметр бўлиши мақсадга мувофиқ.
Ўғитлаш
Тупроқ турига қараб саримсоқ экилган ерга (10 сотих) соф ҳолда 10-15 килограмм азот, 10-12 килограмм фосфор ва 5 килограмм калий ўғити солинади.
Суғориш
Саримсоқ кузда экилганда совуқ тушгунга қадар 1-2 марта суғорилади. Кўклам-ёзги парваришида эса 5-6 марта суғориш, қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш, чопиқ қилиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш тадбирлари амалга оширилади.
Зараркунандага қарши
Пиёз пашшаси, кузги тунлам каби зараркунандаларга қарши курашда 10 сотих экин майдонига 40 миллилитр 10 фоизли «ДВА-трин», 30-40 миллилитр 10 фоизли «Талстар», 25-30 миллилитр 20 фоизли «Конфидор» препаратлари қўлланилади.
Касалликлар
Касалликлардан сохта ун шудринги, илдиз чириши, сарғайиш, бўғин чиришига қарши уруғларни қиздириш, касал ўсимликларни йўқотиш, гектарига 6-8 килограмм ҳисобида 1 фоизли «Бордо» суюқлиги, 12-15 миллилитр 10 фоизли «Топаз» ёки 200-250 грамм «Курзат Р» препаратларидан бирортасини 60 литр сувга аралаштириб, пуркаш тавсия этилади.
Юқоридаги агротехник тадбирлар ўз вақтида ва тўғри амалга оширилса, саримсоқдан юқори ҳосил олиш мумкин.
agro.uz сайти
материалларидан фойдаланилди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил