Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТУПРОҒИМИЗДАН ЗАР УНДИРСА БЎЛАДИ

Юртимиз иқлими-ю, тупроғини улкан хизинага қиёслаш мумкин. Бизда қишлоқ хўжалиги экинларидан бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имкони мавжуд. Суғориладиган ерларда, томорқаларда такрорий экин сифатида мош етиштириш яхши даромад келтиради.

ТУПРОҒИМИЗДАН ЗАР УНДИРСА БЎЛАДИ

Дуккакли дон экинлари орасида мош экиладиган майдон ҳажми жиҳатидан жаҳонда соядан кейин иккинчи ўринда туради (25 миллион гектарга яқин). Маълумотларга кўра, республикамизда ҳар йили мош такрорий экин сифатида 18-20 минг гектардан ортиқ майдонда етиштирилади. Ундан мўл ҳосил олиш ҳам кўп жиҳатдан парваришга боғлиқ.

Томорқада мош етиштириш тупроқ унумдорлигини сақлайди, чорванинг ем-хашакка бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиради.

— Мош экиш учун дастлаб, йирик-йирик ва тўқ уруғлар саралаб олинади, — дейди ­Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази бош мутахассиси Мағфират АМАНОВА. — Республикамизда такрорий экин сифатида мошнинг «Победа-104», «Радость», «Наврўз», «Қаҳрабо», «Дурдона», «Маржон», «Зилола» ва бошқа қатор навлари экилади. Мошни кузги бошоқли дон экинлари, шунингдек, картошка, сабзавот, маккажўхори ва бошқа экинлардан бўшаган ерларга экиш мақсадга мувофиқ.

Ерни тайёрлаш экин майдонини аввалги ўсимлик қолдиқларидан тозалаш билан бошланади. Тупроқ 20-25 сантиметр чуқурликда юмшатилади, текисланади ва жўяклар олинади. Мош қўш қаторлаб экилганда (қатор ораси 60 сантиметр) уруғ сарфи гектарига 40-45 килограмм, қаторлаб (бунда ҳам қатор ораси 60 сантиметр) экилганда эса гектарига 25-30 килограммни ташкил этади.

Республикамизда мош, асосан, июнь ойи охири ва июлнинг бошларида экилади. Кўзланган ҳосилни олиш, экиннинг яхши ўсиб-ривожланиши учун экин қатор оралари юмшатилиб, бегона ўтлардан тозалаб турилади. Мошдан юқори ҳосил етиштириш учун ерости суви чуқур жойларда уруғ сувидан ташқари яна икки марта суғориш тавсия этилади. Ерости суви 1 метргача бўлган ерларда фақат уруғ суви берилади. Акс ҳолда, ўсув даври узайиб кетиб, ҳосил пишиб етилмайди.

Органик моддаларга бой тупроқда яхши ўсиб-ривожланади. Экишдан олдин ерга аммофос берилиши ўсимликнинг бақувват бўлиб ўсишини таъминлайди ва ҳосилдорликни оширади.

Юртимиз шароитида мошга тушадиган касалликлардан антракноз ва аскохитоз (ўсимликнинг барг, поя ва дуккакларини зарарлайди), зараркунандалардан брухус қўнғизи кўп учрайди.

Антракноз ва аскохитоз касалликларининг олдини олиш учун уруғларни яхшилаб тозалаш ва экишдан олдин «Витавакс-200 ФФ»нинг 34 фоизли эритмаси билан (10 килограмм уруғга 25 грамм миқдорида) кимёвий ишлов бериш тавсия этилади.

Мош дуккакларининг 75 фоизи етилганда пояси билан йиғиб олинади ва усти ёпиқ, шабадали айвонларда қуритилади. Қуритилган дуккаклар янчиб, тозаланади.

Поясини майдалаб-қирқиб, илиқ сувда ивитиб, кепакка аралаштириб, чорва молларига бериш мумкин. Шунингдек, поясидан силос ҳам тайёрласа бўлади.

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔111

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔199

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔378

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 111    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 199    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 378    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 564    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 640    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар