Оила хуржун      Бош саҳифа

КЕЛИШУВ

Аёл: Бунақа эрнинг дастидан «дод», деб юборгинг келади. Шунақа ҳам бўладими одам деган? Синиб, ёниб кетсин телевизор!

КЕЛИШУВ

Эр: Бир нафас жим тур! Зидан нима дебди, эшитмай қолдим.

Аёл: Қуриб кетсин Зидан-пиданингиз! Бир коптокка миллион киши илҳақ! Бекорсозлар! Туринг!

Эр: Ҳозир, бир секунд! Кўрмаяпсанми, Зиданга йигирма миллион таклиф қилишаётган экан. Роса томоша бўлади энди!

Аёл: Ҳозир телевизорни ўчираман!

Эр: Бир минут деяпман-ку, жон хотин, кейин нима десанг бажараман! Бир дақиқа кутиб тур. Кўрайлик-чи, нима деяпти? Месси ҳақидаям шунақа гаплар бор эмиш!..

Аёл: «Бир минут» деб, умр ўтяпти. Эшик ғижирлайди, айвондан чакка ўтяпти, шифтдаги икки лампочка куйган, дазмол ишламаяпти, дарз кетган дераза ойнасини алмаштириш керак. Жўмракдан сув томяпти — бу кишига барибир. Пул ўзи кимнинг чўнтагига тушяпти-ю, ким хурсанд!..

Эр: Уф! Хўп, нима дейсан? Эркакбоп ишлар бўлса, менга айтмайсанми, бажариб ташламайманми...

Аёл: Нима, айтганларим эркакбоп бўлмай, хотинбопмиди? Унда келинг, уй ишларини бўлиб олайлик. Менга тегишлисини — мен қилай, сизга тегишлисини — сиз бажаринг. Бўптими? Шунда масъулият сезсангиз керак?  

Эр: Жуда соз. Мен нима қилишимни аниқ белгилаб олайлик.

Аёл: Болаларни ювинтириш, дарсини текшириш, овқатини бериш, мактабга кузатиш, ота-оналар мажлисида қатнашиш, бозор қилиш, кир ювиш, уйни тозалаш, эшик-деразаларни таъмирлаш, маҳалла ободончилигида қатнашиш, сизга қараш — мендан бўлсин. Сизга эса — футбол бўйича жаҳон чемпионати жадвалини тўлдириб туриш, шахмат, теннис, бокс, бильярд, кураш мусобақалари натижаларини кузатиб бориш, тайфун, цунами ва торнадо фалокатлари натижасини аниқлаш, Марс ва Юпитер сайёраларида ҳаёт бор-йўқлигини билиш, жаҳон янгиликлари, давомли сериалларнинг мазмунини айтиб бериш, Филиппин ва Тибет тиббиёти мўъжизаларини ўрганиш, хуллас, телевизорда нимани кўрсатишса, шуни кўриш. Қалай, бўладими? 

Эр: Бўлади, мен розиман.

Аёл: Ёқмай қолсин! Футбол жадвалини тўлдириш, тайфун ва торнадоларни кузатиш, сериалларни кўриб боришни мен қиламан. Сиз эса — бозорлик қиласиз, болаларга қарайсиз, кир ювасиз, дазмол қиласиз, шанбаликларга чиқасиз! Қани, аввал эшик ошиқ-мошиғини мойланг, сўнг, чироқларни артиб, куйганларини алмаштиринг, кейин, дераза ойнасини  янгиланг. Унгача, мен Зиданнинг бошқа ёққа бориш-бормаслигини аниқлаб сизга айтаман!..                                                                  

Анвар ТОЖИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар