Бугун аҳолининг катта қисмига иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар қисман ёки тўлиқ пластик картада берилаётгани туфайли терминалларга эҳтиёж юқори.
Фуқаролар хизматлар ва товарларга пластик орқали тўловни амалга оширишни жуда қулай билишади. Президентимизнинг 2010 йил 19 апрелдаги «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида изчил ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, туманда икки мингга яқин турғун савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд. Айни пайтда улардан 97,1 фоизига тўлов терминаллари ўрнатилган ва доимий назоратга олинган.
Таъкидлаш керакки, пластик карта билан ҳисоб-китоб қилиш истеъмолчи учун ҳар томонлама қулай. Аммо шунга қарамай, соҳада сунъий тўсиқларни юзага келтираётган, яъни тўлов терминалларининг кенг миқёсда қўлланилишига монелик қилаётган тадбиркорлик субъектлари ҳам баъзида учраб турибди.
Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси жорий йилда ўтказган назорат тадбирларида қарийб 30 та турғун савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчасида терминал билан жиҳозланиш талабларининг бузилгани ва тўловларни амалга оширишдан бўйин товлаш каби қоидабузарликлар аниқланди. Қонунчиликни четлаб ўтган «ишбилармонлар»га нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилди.
Эслатиб ўтиш жоиз: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддаси 1-қисмига кўра, тўловларни пластик карталар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солинади. Ушбу ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, у ҳолда энг кам иш ҳақининг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдордаги жаримага сабаб бўлади.
Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 119-моддаси 3-қисмига асосан, тўловларни пластик карталар орқали қабул қилиш рад этилган тақдирда энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима солинади. Ушбу ҳаракат жарима қўлланилгандан кейин бир йил ичида яна содир этилса, жарима миқдори 200 бараварга етади. Шунинг учун бу меъёрларни нафақат савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари, балки барча фуқаро билиши керак. Ўз ҳақ-ҳуқуқини билган истеъмолчи эса давлат равнақи ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўша олади.
Жаҳонгир МИРПЎЛАТОВ,
Шайхонтоҳур тумани ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил