Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан янгиланган uzbekistan.travel давлат туристик портали ишга туширилди.
Ушбу портал орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳлар Ўзбекистоннинг қадимий ва навқирон шаҳарлари, сайёҳлик манзиллари билан яқиндан танишиши мумкин бўлади. Портал рус, инглиз, немис, француз, испан, хитой ва корейс тилларида ишлайди. Айни дамда уни янада бойитиш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан туризм йўналишига доир турли материаллар тўпланмоқда. Порталда, қизиқарли материалларни ўқиш билан бирга, диққатга сазовор жойлар, кўнгилочар масканлар, музей ва тарихий обидалар ҳақида маълумот олиш мумкин, дейилади Kun.uz хабарида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил