— Бугунги тараққиёт замонида вақт энг қиммат нарса. Айниқса, тадбиркор учун. Шу боис бугун тадбиркорлар банкка бормасдан ҳам банк хизматларидан фойдаланиши мумкинми?
Нодир ЮСУПОВ,
якка тартибдаги тадбиркор
— Банкимиз ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мижозларга «Интернет-банкинг», «Мобиль-банкинг» ва «SMS-банкинг» сингари хизматларни таклиф этяпти, — дейди акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Ахборот технологиялари департаменти бошлиғи Аслиддин АҲМАДЖОНОВ. — Мазкур хизматлар мижозларга қимматли вақтини тежаш, маблағини тезкор тасарруф этиш имконини беради. Банкда масофавий банк хизматларининг янги турини жорий қилиш, уларнинг сифатини такомиллаштириш, операциялар қўллашни кенгайтириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар бажарилди.
«Депозит-банкинг-мобиль» дастури эса банк-омонатлари, яъни жисмоний шахсларга банк муассасасига келмасдан шахсий мобиль телефони орқали ўзи талаб қилиб олгунча ва муддатли ҳисобрақамларидаги маблағлари доирасида омонатларга ҳисобланган фоизларни ишлатиш; омонатни нақдсиз ёпиш, муддати тўлган омонатларни тўлиқ ёки қисман расмийлаштириш имкониятини беради. Депозит-банкинг мобиль дастури ёрдамида ўз омонати муддати тугаганини SMS хабарномаси орқали билиб олади.
«Оила даврасида» мухбири
Улуғбек ЖУМАЕВ
ёзиб олди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил