Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТОМОРҚАДА ИККИНЧИ НОН

Баҳорги экинлардан бўшаган томорқаларда картошкани такрорий экишнинг айни палласи. Кўнгилдагидек мўл ва сифатли ҳосил олиш томорқачининг экинга қандай агротехник тадбирларни вақтида ва тўғри қўллашига бевосита боғлиқ.

ТОМОРҚАДА ИККИНЧИ НОН

Аввало, мутахассислар картошка ҳосилини ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун уни ундирилган туганакларидан экишни тавсия этади.

— Баҳорда ундирилган туганакларни экиш ундирилмаган туганакларга қараганда ҳосилни 12-15 фоизга оширади ва ­10-15 кун эрта пишишига имкон беради, — дейди Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Рафиқжон ­ҲАКИМОВ. — Маҳаллий шароитда тайёрланган уруғлар ундиришга экишдан 30-35 кун, четдан келтирилган бўлса, 20-25 кун илгари қўйилади. Туганаклар ундирилаётган хона ҳарорати +18...+22 даража бўлиши керак. Оғирлиги 100 граммдан катта туганакларни баҳорда икки-уч бўлакка бўлиб экса ҳам бўлади.

Кейин эса картошка экиладиган майдон тайёрлаб олинади. Бунда дастлаб, 1 сотих майдонга 250-300 килограмм ҳисобида чириган гўнг солиш тавсия этилади. Ер 18-20 сантиметр чуқурликда юмшатилади ва текисланади.

Кўпчиликни картошка экиш муддати қандай, деган савол қизиқтириши табиий.

Баҳорги муддатда жанубий вилоятларда 15 февраль — 1 март, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 25 февраль — 10 март, шимолий минтақаларда — 10-20 март.

Ёзги муддатда жанубий вилоятларда тезпишар навлар — 10-20 июль, ўртапишар навлар — 5-20 июль, кечпишар навлар — 20-30 июнь. Марказий минтақада жойлашган вилоятларда тезпишар навлар — 10-20 июль, ўртапишар навлар — 10-30 июнь, кечпишар навлар — ­10-20 июнда экилади. Шимолий ҳудудларда тезпишар навлар — 20-30 июнь, ўртапишар навлар — 15-25 июнь, кечпишар навлар — 5-10 июнда экилади.

Картошка уруғи 5-8 сантиметр чуқурликка экилади ва ҳар 1 сотих ерга ўртача 30-35 кило­грамм уруғлик сарфланади.

Парваришлаш

Экин майдони уруғлик тўлиқ униб чиққунча об-ҳаво ва ер шароитига қараб 1-2 марта суғорилади. Бегона ўтларни йўқотиш мақсадида суғоришдан 4-6 кун ўтгач, қатор оралари ва эгатларнинг устки қисми чопиқ қилинади. Улар тўлиқ униб чиққандан сўнг 20-25 кун ўтгач, қатор оралари ўсимликка теккизилмай 15-16 сантиметр чуқурликда юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади. Иккинчи ишлов биринчисидан 25-28 кун ўтгач ёки ўсимликлар ёппасига ғунчалайдиган даврда амалга оширилади. Кечки картошка ўсиш даврида 8-10 кун оралатиб суғорилади. Ҳосилни йиғиб олишга 2-3 ҳафта қолганда сув беришни тўхтатиш керак.

Ўғитлаш

Ушбу экин тури асосий озуқа унсурларига ўта талабчан. Картошка етиштиришда 1 сотих ерга соф ҳолда 2,2 килограмм азот, 1,7 килограмм фосфор, 1,1 килограммдан калий берилади.

Зараркунандага қарши

Картошка ўсимлигида колорадо қўнғизи пайдо бўла бошлаганда қўнғизни қўлда териш тавсия этилади. Улар кўпайиб, тухум қўя бошлаганда эса ким­ёвий препаратларни қўллаш мумкин. Бунда 10 сотих экин майдонига 10 миллилитр 5 фоизли «Каратэ», 5 миллилитр 20 фоизли  «Конфидор», 25 миллилитр 20 фоизли «Моспилан»,  50 миллилитр 5 фоизли «Суми-альфа» препаратлари 60-70 литр сувда яхшилаб аралаштирилиб, пуркалади.

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар