Ой сатҳига инсон қадами етганига 48 йил тўлиши муносабати билан ушбу парвоздаги қатор буюм ва далилий ашёлар Нью-Йорк шаҳрида кимошди савдосига қўйилади, дея хабар тарқатди «Reuters».
20 июль куни бўлиб ўтадиган кимошди савдосига астронавт Нил Армстронг томонидан самовий жисм тупроғидан намуна келтиришда фойдаланилган қўл сумкаси ҳам қўйилган. Ой тупроғи келтирилган сумка экипаж Ерга қайтгандан сўнг ғойиб бўлганди. Орадан йиллар ўтиб, сумка Канзас музейи раҳбари Макс Арининг шахсий коллекциясидан топилган ва у ўғриликда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.
Сумкани 2015 йилда чикаголик прокурор Ненси Ли Карлсон минг долларга харид қилганди. Энди уни аукционда 4 миллион долларга сотишни мўлжалламоқда.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔35
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔34
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил