Чилонзор тумани ҳудудида муқаддам судланган, 1991 йилда туғилган Рината Мусаева ўзининг етти, беш ва уч ёшли қизларини уйда қаровсиз, ҳаво ҳарорати юқори даражада иссиқ бўлишига қарамай, хонадон ойналари ва эшигини ёпиқ ҳолатда қолдириб, эшикни қулфлаб, ўз ишлари билан кўчага чиқиб кетган. Оқибатда унинг 3 ва 5 ёшли фарзандлари вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан пойтахт ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни муносабати билан амалга оширилаётган ишларга бағишланган навбатдаги брифингда айтилишича, жорий йилнинг 6 июлидан 13 июлигача пойтахтимизда 18 жиноят қайд этилган ва «изи йўқолмасдан» фош қилинган. Ҳафта давомида қидирувда бўлган 33 жиноятчи қўлга олинган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган 14 шахс аниқланиб, яшаш манзилига қайтарилган, дейилади ЎзА хабарида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил