Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ДОРИ АСЛИДА БЎЛГАНМИ ЁКИ ЙЎҚ?

Жорий йилнинг 7 мартидан бошлаб дорихоналарда ижтимоий аҳамиятга эга айрим турдаги маҳаллий ва импорт дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни қатъий белгиланган нархда сотиш йўлга қўйилди. Исталган дорихонага кирсангиз, бу айнан қандай дорилар экани ҳақидаги рўйхатга кўзингиз тушади. Истеъмолчига кўринадиган жойга, махсус плакатларда маълумот берилган. Бу яхши, албатта. Аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш имконини бермоқда. Аммо…

ДОРИ АСЛИДА БЎЛГАНМИ ЁКИ ЙЎҚ?

Бугунги кунда чекланган нархда сотилиши лозим 300 дан ортиқ дорининг баъзилари таъминотида узилиш рўй беряпти. Хусусан, «Дори-дармон» акциядорлик компаниясига қарашли дорихоналар тармоғида бу тез-тез қайд этилмоқда. Натижада одамларда эътироз, норозилик кайфияти туғилмоқда.

Бундай салбий ҳолатнинг сабаби нимада? Уни бартараф этиш учун қандай чоралар кўриляпти? Шу ва бошқа муҳим саволларга Миллий матбуот марказида бўлган тадбирда «Дори-дармон» акциядорлик компанияси раиси Абдуғани КОМИЛОВ жавоб берди. 

— Дори таъминотидаги узилиш ҳоллари компаниямизнинг энг катта камчиликларидан бири, — дейди Абдуғани Комилов. — Президентимизнинг виртуал қабулхонасига айни шу муаммо юзасидан аҳолидан кўп мурожаат келиб тушади. Лекин дорихоналаримизда ижтимоий аҳамиятга эга айрим маҳаллий ва хорижий препаратлар таъминотидаги узилишларнинг ўзига яраша сабаблари бор.

Биринчидан, зарур дорилар буюртма қилингач, унинг тай­ёрланиши, сифат жиҳатдан ўтказиладиган синов босқичлари анча вақт талаб этади. Бу жараён, ҳатто, бир ойдан ҳам ошиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, тайёр маҳсулотни юртимизга олиб кириш осонликча битмайди: сертификатлаш ва шу сингари ишлар дори таъминотини кечиктиради.

Айтишим мумкинки, компаниямизнинг вилоятлардаги филиалларида ушбу препаратларнинг ўрнини босувчи дорилар етарли захирага эга.

— Дорилар ассортиментини кўпайтириш масаласи-чи? Кўп ҳолларда бемор шифокор ёзиб берган дори воситаларини «Дори-дармон»дан тополмайди. Оқибатда юқори нарх эвазига хусусий дорихонадан сотиб олишга мажбур бўлмоқда…

— Айни шу муаммонинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Унда чекланган нархларда сотиладиган, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 116 та маҳаллий ва 227 та импорт дори воситаси ҳамда тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган. Рўйхатга кирганининг бир қанчаси юртимизга олиб келинди. Қолганлари жорий йилнинг сентябрь ойигача республикамизга келтирилиши кутилмоқда.

— Яқинда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудида жойлашган Тагиёнғоқ қишлоғига хизмат сафарига боргандик. Қирқтача хонадон истиқомат қиладиган қишлоқда бирорта ҳам дорихона йўқ экан. Шаҳардан узоқ ва тепаликларда жойлашган ана шундай жойларга дори-дармон етказиш масаласи йўлга қўйилганми?

— Сизнинг саволингиз ёзиб олинди. Бугуноқ Тошкент вилоятига ёзма топшириқ берилади. Ўша қишлоққа маҳаллий ҳокимият билан келишилган ҳолда график асосида ҳафтада бир ёки икки марта кўчма дорихона боради. Бу масалани албатта, ҳал қиламиз. 

— Шифокор ёзиб берган «Неотон» дорисини топиш осон бўлмади. Хусусий дорихоналардаги нархи 200 минг сўмдан ортиқ экан. Сотиб олишга маблағимиз етмади. Бир-икки кундан сўнг «Дори-дармон» шохобчасидан топдик. Аммо яна керак бўлганида «бошқа қолмади» дейишди. Бу ҳолат бошқа дориларни излаганда ҳам тез-тез кузатиляпти…

— «Неотон» дориси яқинда қўшимча тарзда республикамизга олиб келинган. Сизга қайси дорихона буни йўқ деб айтди, билмадик. Ёзма равишда берсангиз, чорасини кўрамиз. «Неотон»нинг 1 июлдан бошлаб республика комиссияси томонидан белгиланган чегараланган нархи — 53 минг 500 сўм. Компаниямиз дорихоналарида эса у 50 минг 100 сўмдан сотилмоқда. Агар бундан ортиқ нархда олсангиз, ишонч телефонимизга қўнғироқ қилиши­нгиз мумкин. 

Аслида чекланган нархдаги дорилар белгиланган нархдан юқори баҳода сотилмайди, мумкин ҳам эмас. Бироқ у арзонроқ сотилиши мумкин.

 

Дурдона САФАРОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔139

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔126

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔246

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар