Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТОМОРҚАДА «ОЛТИН ҚОЗИҚ»

Бу сабзавотсиз таомларимизни тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, паловхонтўрани. Умуман, сабзи деярли барча таомлару салатларга, мурабболарга ишлатилади. Хомлай истеъмол қилишнинг ҳам фойдаси бисёр. Уни томорқага экиб яхшигина даромад олиш мумкин.

ТОМОРҚАДА «ОЛТИН ҚОЗИҚ»

Сабзи экишда нималарга эътибор қаратган маъқул? Қандай экиб, парваришласа, ҳосил рисоладагидек бўлади?

— Уруғ танлангандан сўнг дастлаб, ер майдони тайёрлаб олинади, — дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди ­ Рафиқжон ҲАКИМОВ. — Майдон олдинги экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. Тупроқ 20-25 сантиметр чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.

Ҳар бир сабзавотнинг ўз экиш муддати мавжуд. Мамлакатимизнинг жанубий вилоятларида ёзги сабзи 1-15 август, тўқсонбости муддатда 15-30 декабрда сепилади. Марказий минтақада эса ёзгиси 10 июндан 10 июлгача, тўқсонбости муддатда 10 ноябрдан декабргача, шимолий минтақаларда ёзгиси 10-20 июнь, тўқсонбости муддатда 1-30 ноябрда 1,5-2 сантиметр чуқурликка экилади. Уруғ сарфи 10 сотихга 500-600 грамм ҳисобида. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади. Такрорий экилган сабзи ҳосили совуқ тушмасдан йиғиштириб олиниши керак, акс ҳолда, у мазасини йўқотади ва узоқ сақланмайди.

Сабзини парваришлаш жараёнидаги энг муҳим масалалардан бири уруғни текис ундириб олиш ҳисобланади. Ўсимлик ниҳоллари тупроқ доим нам бўлганда 10 кунда униб чиқади. Униб чиқиши билан дарҳол бегона ўтлардан тозалашга киришиш керак. Жами икки марта ўталади. Дастлабки ўташ сабзи битта чинбарг чиқарганда, кейингиси эса 3-4 барг чиқарганда ўтказилади.

Сабзининг илдизи яхши ривожланади, барги унча катта бўлмагани сабабли сувни кўп буғлантирмайди, тупроқнинг чуқурроқ қатламидан нам тортиб олиш қобилиятига эга. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда эртаги сабзи ўсув даврида 8, сизот суви юза далаларда эса 5-6 марта суғорилади.

Ўсимликни етиштириш даврида ўғитлашга эҳтиёж сезилади. 10 сотих сабзи майдонига соф ҳолда 15 килограмм  азот, 8 килограмм фосфор, 4,5 килограмм калий солиш талаб этилади. Хўш, бу ўғитлар қандай берилади? Фосфор ўғити йиллик миқдорининг 75 фоизи, калийнинг ҳаммаси шудгорлашда, фосфорнинг қолган 25 фоизини ер юмшатилиб, эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларнинг ҳаммаси ўсимликнинг ўсув даврида иккига бўлиб берилади.

Табиийки, ўсимликка касаллик ва зараркунандалар тушади. Кўп йиллик бегона ўтларга қарши кузда 10 сотихга 4-4,5 килограмм «Далапон» препарати солинади. Бир йиллик ўтларга қарши курашишда экишдан олдин 200-300 грамм 50 фоизли «Гезагард» препарати, бегона ўтлар уруғи ердан унгунга қадар ёки 1-2 чинбарг чиқарган вақтда, 100-200 миллилитр 33 фоизли «Стомп» ёки 100-200 грамм 12,5 фоизли «Фюзилад Супер» препаратларини 60-80 литр сувга аралаштириб пуркаш тавсия этилади. Кимёвий препаратларнинг мутахассислар назоратида қўлланилиши мақсадга мувофиқ.

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар