2017 йил 22 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги қонун кучга киргунгача (15.09.2011 йилга қадар) берилган идоравий ҳужжат (ордер) асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида тураржой мақомини олган ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган ҳамда бўлиш жойида ҳисобда турган шахсларга мазкур тураржойларни хусусийлаштириш ҳуқуқи берилди. Хусусийлаштириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Мазкур санага қадар ушбу квартираларни хусусийлаштиришга доир битимларни нотариал тасдиқлашга ҳамда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат этилди, дейилади norma.uz ахборот-ҳуқуқий портали хабарида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил