2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан 5 минг 725 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 5 минг 258 таси ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига 2 миллиард сўмдан ортиқ етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Андижонда мазкур федерациянинг 2017 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишлаб ўтказилган сайёр йиғилишида маълум қилинишича, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ижроси доирасида федерация ва унинг барча даражадаги тузилмалари ҳузурида «Истеъмолчи билан мулоқот» ҳуқуқий маслаҳатхоналари ташкил этилди. Маслаҳатхоналарга 6 ой ичида 2 минг 835 та мурожаат тушган. 2 минг 175 нафар истеъмолчига қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқлари тушунтирилди, 300 дан ортиқ мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи, суд органларига мурожаат қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди, дейилади ЎзА ахборотида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил