Андрей ПЛАТОНОВ,
Россия
Ярим тунда қайсидир бекатдан кекса бир киши поездга ўтирди. У титроқ қўлида ушлаб турган кўк қоғозчани ҳаяжон ичра пахмоқ соқолининг қаеригадир тиқиб олар эди.
Бир пайт чипта текширувчи кириб келди.
— Сизнинг чиптангиз?
— Чипта?.. Қанақа?.. — чўчиб тушди чол.
— Қанақа бўларди? Поездга чиққанда кўрсатиладиган-да!
Қўрқувдан чолнинг ҳуши учди, нима бўлаётганини англолмаётган эди, гўё.
— А, лаббай? Чиптами? — яна сўраган бўлди у. — Оббо... У йўқ...
— Поездга чиқаётганингизда ўзим кўргандим, қўлингизда кўк қоғозча бор эди-ку? — тирғалди унга текширувчи. — Уни бекатдан сотиб олганмидингиз?
— Ҳа, ҳа! — хурсанд бўлиб эслади йўловчи чол. — Ҳа, кўк қоғозча бор эди, албатта, бор эди-да... Буни қаранг, мен уни еб қўйибман!..
Назоратчи бош чайқаб нари кетди: эҳ чоллар, эҳ хаёлпараст чоллар!..
Рус тилидан
Маҳмуд БЎРОН
таржимаси
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил