Оила хуржун      Бош саҳифа

СОБИР БУРТ

Собир бурт билан талабаликдан қадрдонмиз. Қачон уни кўрсам, кулгим қистайди. Беихтиёр ўша воқеа ёдимга тушаверади. Собир бурт... ҳа айтганча, билсангиз ҳам керак, мўйловни Хоразмда бурт деймиз.

СОБИР БУРТ

Жўрам ўзи яхши одам, мен билан тенгқур. У чиройли, сипо кийинар, сочини текис қилиб осмонга қаратиб тараб қўярди. Мўйловини айтмайсизми, мўйловини, ўзига  шундай ярашиб турардики, асти қўяверасиз. Собир чиройли мўйловини ҳар куни ойнага қараб қиртишлар ва кичкина тароғида тараб қўйишни сира канда қилмасди. Шунинг учун бўлса керак, унга «Собир мўйлов» деган лақаб жуда ёпишиб тушганди. У соч-соқол олдиргани сартарошга кирса ҳам, мўйловини сартарошга ишонмас, ўзи чиройли қилиб тартибга келтиради. Хуллас, мўйлов Собир учун ҳаёт-мамот гап эди-да. Биз гарчи бошқа-бошқа қишлоқда турсак ҳам ўқишга бирга қатнаб, ётоқхонада бирга турардик. Институтнинг охирги курсларида ўқиб юрган кунларнинг бирида иккаламиз ётоқхонанинг орқа томонидаги ошхонада ўтирадиган бўлдик. Унда ҳам, менда ҳам тамадди қилишга етгудек пул йўқ.

— Собир, кел ўтирмайлик, ахир пулимиз йўқ бўлса... Шарманда бўлиб қолмайлик, юр кетайлик, — десам, у:

— Э, бир гап бўлар, қарзга еймиз, кейин пулимиз бўлганида тўлайверамиз, — деб қолди. Хуллас у десам, бу деди, бу десам, у деди, мени кўндирди.

Чойхонанинг хушманзара, сўлим жойи — сўрига бориб ўтирдик. Бир йигитча  келиб хизмат қила бошлади. Биринчисига иккитадан сомса, кейин беш-олтитадан кабоб, изидан мазалигина шўрва ичдик. Албатта, қулинг ўргилсин ҳалигидан ҳам бир шиша кетди. Охирида, худди бойваччаларга ўхшаб лимонли кўк чой ичиб, маза қилиб ёнбошлаб ётибмиз, денг.

Бир пайт Собир бурт тўсатдан:

— Тур, қочамиз, — деб қолди.

— Ие... нимага? — дедим чўчиб тушиб.

— Мана бу гулларнинг ортидан ўтиб кетсак, ҳеч ким пайқамайди, тамом. Ким билиб ўтирибди. Ҳозир айни тушлик вақти, ошхонада одам кўп, ҳеч ким сезмайди.

Мен ҳам рози бўлдим, ахир шундан бошқа иложимиз ҳам  йўқ эди-да.

Хизмат қилиб юрган йигитчанинг кўзини  шамғалат қилиб, олдинига Собир бурт,  бирпас ўтиб мен гулларни пана қилиб, жуфтакни ростладик.

Оёқни қўлга олиб учиб боряпмиз, ҳар замон, ҳар замонда орқамизга қараб қўямиз. Ҳайтовур ҳеч ким қувлаб келаётгани йўқ.

Машмашанинг каттаси ётоқхонада бўлди.

Биз ошхонадан қочиб чиққанимиздан кейин, хизматчи албатта, биз ўтирган сўрига келган, қараса, у жойда бошқа одамлар ўтирибди. Олдинги мижозлар — бойвачча талабалар гумдон бўлган!.. У дарҳол каттасига хабар беради. Каттаси ходимидан бизнинг белгиларимизни сўраб олгач, талаба эканимизни билади ва тўғри ётоқхонага келади. Чунки ётоқхонамиз шундоққина ошхонанинг ёнгинасида эди-да. Кейин эшитсак,  олдинлари ҳам бир-икки талаба бу усулдан фойдаланган экан. Қоровулдан бизнинг белгиларимизни сўраб, мўйловли йигит билан мўйловсиз йигитни қидириш бошланади. Вазиятни талабалардан эшитган Собир мўйлов ўзининг чиройли ва қадрдон мўйловидан воз кечишга қарор қилди...

Хонада ўтирибмиз дарс қилган кишига ўхшаб, бир пайти хона эшиги очилиб, ҳалиги ошхонанинг «шеф»и  қоровул билан кириб келди.

У бизга диққат билан разм солди. Бутун вужудимиз билан қалтираб ўтирибмиз.

— Йўқ, булар эмас, улардан биттасининг мўйлови бор эди, — деди ҳалиги киши қоровулга. Қоровул ҳам бир нарсани сездими, чиқиб кетаётиб бизга бир кўзини қисиб қўйди...

Яқин ҳаётда қорни бир тўйган бойваччалар енгил тин олдик. Ҳайтовур билмади. Билса тамом эди-да... Бутун бошли институт олдида шарманда бўлардик.

— Қара, ошна, мўйловимнинг қудратини кўрдингми!? — деди Собир менга кўзини қисиб, — агар шу мўйловим бўлмаганида, биринчидан оч ўтирардинг, иккинчидан роса таъзирингни ердинг...

Ҳа, дарвоқе, қўлимизга бир-икки сўм пул тушганда Собирни ўша еган овқатимизнинг пулини тўлаб келишга кўндирдим. Биз бирга бориб пулни тўлаб, ошхонанинг каттасидан кечирим сўрадик.

Бор гапни эшитган ошхонанинг каттаси маза қилиб кулди ва биз билан хайрлашди.

Ана шунақа гаплар...

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1005    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар